Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 4-кунги баҳслари 4 май, пайшанба куни бўлиб ўтмоқда.
-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов Мексика вакили Альберто Хименесга қарши рингга кўтарилди. Дўстматов биринчи раундни фаол бошлаб, уни ўз фойдасига ҳал қилди. Икки ва учинчи раундларда ҳам рақибига имкон қолдирмаган ўзбекистонлик боксчи якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-48 кг вазнда ҳаракат қилаётган Шодиёр Мелиқўзиев эса непаллик Рабин Тапага қарши жанг қилиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди.
4 май кунги баҳсларда яна бир боксчи Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) Оер Ибарречега (Испания) қарши жанг қилиб, биринчи раунддаёқ ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)