• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш учун пойгада етакчи ўзгарди. Энг бой британиялик Қатар шайхини ортда қолдирмоқда

    “Манчестер Юнайтед”нинг сотилиши ҳақидаги сериал давом этмоқда. Клубни сотиб олишга асосий даъвогарлар жамоанинг амалдаги раҳбарлари бўлган Глейзерларга учинчи ва охирги таклифни юборди. Аввалига Қатар шайхи Жассим ибн Ҳамад ат-Тани пойга фаворити ҳисобланган бўлса, айни вақтда дунёдаги энг бой британиялик Жим Ретклифф етакчига айланди.

    Фото: Getty Images

    Маълумот учун, Ретклифф трансмиллий кимё компанияси бўлган Ineos ва “Ницца” футбол клубига эгалик қилади, шунингдек, Формула-1 нинг Mercedes жамоасига ҳомийлик қилади. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 2 май ҳолатига кўра, 23,7 миллиард долларни (тахминан 19 миллиард фунт) ташкил қилади.

    Ретклифф 69% акцияга даъвогарлик қилмоқда — бу Глейзерларнинг улуши ҳисобланади. Мухлислар қарши, улар жамоанинг тўлиқ сотилишини кутмоқда

    Сўнгги таклифдан аввал Sky Sports Ретклифф 50 фоиздан ошиқроқ акцияни сотиб олишни хоҳлаётганини маълум қилганди. Шунда Аврам ва Жоэл Глейзерлар ҳам клубнинг маълум миқдордаги (20 фоиз атрофида) акцияларини сақлаб қолади.

    Якуний аукциондан кейин The Times ва The Telegraph нашрлари бошқа маълумот берди. Унга кўра, Ретклифф “Манчестер Юнайтед”нинг 69 фоиз акцияларини, яъни Глейзерларнинг барча улушини сотиб олиш ниятида экани маълум бўлди. Қайд этилишича, у 5 миллиард фунтдан кўпроқ таклиф қилган. Бироз олдинроқ CBS Sports журналисти Бен Жейкобс Қатар шайхи ат-Тани ҳам 5 миллиарддан ортиқ пул таклиф қилгани, фақат у жамоанинг юз фоиз улушини сотиб олишни хоҳлаётгани ҳақида ёзган эди.

    Шу билан бирга The Telegraph ва The Times келишувга яқин бўлган инсайдерларига таяниб, Ретклифф 5 миллиард доллардан кўпроқ пул таклиф қилган ягона шахс эканини хабар қилди. Маълумот учун, шу пайтгача ҳеч қайси спорт клубига бундай миқдорда катта пул таклиф қилинмаган. Ҳозиргача спорт оламидаги энг катта келишув америкача футбол жамоаси “Денвер Брокс”нинг 4,65 миллиард долларга (3,75 миллиард фунт) сотилиши бўлган.

    Ретклифф Глейзерлар оиласи хоҳлаётган 6 миллиард фунт нархга энг яқин келган даъвогар бўлди ва “қизил иблислар”ни сотиб олиш бўйича пойгада етакчига айланди. “Манчестер Юнайтед” мухлислари эса америкаликларнинг жамоадан тўлиқ кетишини истамоқда. Улар “Астон Вилла”га қарши ўйин олдидан яна бир бор намойиш ўтказди. Асосий талаб қилинаётган нарса — жамоанинг тўлиқ сотилиши.

    Фото: Getty Images

    Иккала потенсиал харидор ҳам иложи борича тезроқ жамоа бошқарувини ўз қўлига олишни истамоқда. Келишувни расмийлаштириш жараёни камида ёзги трансфер ойнаси очилгунга қадар (10 июнь) бориши тахмин қилинмоқда. Шу боис иккала потенсиал харидор ҳам трансферлар ва клубнинг бошқарув ишларига расмий хариддан олдинроқ аралашишни кўзлаяпти. Аммо Глейзерлар катта эҳтимол билан бунга рози бўлмайди.

    Ретклифф “Манчестер Юнайтед” мухлиси, бироқ шу пайтгача “Челси” ва “Ньюкасл”ни сотиб олишга ҳаракат қилган

    Ретклифф улкан спорт империясининг эгаси (“Ницца” ва “Лозанна” футбол клубларидан елканли спорт жамоаларигача) ва “Манчестер Юнайтед” мухлиси ҳисобланади. Шу билан бирга у аллақачон “Челси”, “Ливерпуль” ва “Ньюкасл” жамоаларини сотиб олишга ҳаракат қилган, бироқ ҳар доим нимадир халал берган.

    Фото: Getty Images

    Миллиардернинг ўзи амалга ошмаган келишувларни қуйидагича изоҳлаган.

    Миллиардлар эвазига АПЛ клубини сотиб олиш? Ҳеч қачон пулни бунчалик аҳмоқона сарфламайман. Қайтараман “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” 3–4 миллиард фунт туради. Лекин ҳеч ким ҳеч қачон улар учун бунча пул тўламайди. “Юнайтед”га қаранг, уларнинг бизнеси даҳшатли аҳволда. Тўғри бошқарув ҳам, тўғри харидлар ҳам йўқ. Мен ёш иқтидорларни ривожлантиришни хоҳлайман. Менга “Саутҳэмптон” ва “Лилль” модели ёқади. Ineos’да ақлли ёндашув қадрланади, биз пулни беҳуда сарфламаймиз.

    “Қизил иблислар” мухлислари жамоанинг амалдаги раҳбарларидан норози. Глейзерлар эса клубни сотиш учун юқори талаблар қўймоқда. “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш учун курашаётган қатарлик шайх Жассим ибн Ҳамад ат-Тани ва британиялик миллиардер Жим Ретклифф ўртасидаги пойга ҳам қизғин паллага кирмоқда.

    04.05.2023, 18:03   Изоҳ (0)   7611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси сентябрь ойида Аргентинага қарши ўйинлар ўтказади  

    04.05.2023, 17:33

    “Пахтакор” ва “Насаф” ўртасидаги Суперлига ўйини U-20 ЖЧ—2023 сабаб қолдирилди

    04.05.2023, 15:39

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Руслан Абдуллаев испаниялик рақибига қарши жангда муддатидан аввал ғалаба қозонди (видео)

    04.05.2023, 15:13

    Эрлинг Ҳоланд АПЛда рекорд қайд этиб, тарихга кирди (видео)

    04.05.2023, 12:37

    “ПСЖ” мухлислари клуб офиси ёнида намойиш ўтказиб, Месси, Неймар ва Ҳелайфининг кетишини талаб қилди

    04.05.2023, 11:34

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Ҳасанбой Дўстматов, Баҳодир Жалолов ва яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи бугун жанг қилади

    04.05.2023, 09:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.