Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги мактабларда таълим 12 йилликка узайтирилаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдирди.
Хабарга кўра, ижтимоий тармоқларда умумий ўрта таълим мактаблари 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик таълимдан 12 йилликка узайтирилаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Ўзбекистоннинг таълим тўғрисидаги қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим 11 йилдан иборат.
“Ҳар қандай расмий хабарларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин”, дейилади хабарда.
Изоҳ (1)
11 йиллик яхши етади