Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро шаҳрида 42 нафар непаллик фуқарони қарийб 125 минг долларга чув туширганлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди

Хабарга кўра, 2022 йилнинг сентябрь ойида Бухоро шаҳар Шота Руставели кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Й.Д. исмли аёл бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктирган. Улар 42 нафар Непал фуқаросини Ўзбекистонга чақириб, уларга виза олиб бериш ва Европа давлатларига жўнатиш ваъдасини берган.

Ушбу чет эл фуқароларидан жами 124 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Й.Д. исмли аёл бошчилигидаги жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Маҳаллий
Бухорода испаниялик эркак савдолашаётган вақтда тўсатдан вафот этди
Дунё
АҚШ президентлигига номзод Путин билан 72 соат ичида келишувга эришиш режаларини айтди