Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остонада шаҳарни ободонлаштириш бўйича ўтказилган ҳашарда иштирок этди, деб хабар бермоқда Tengrinews.
Тўқаев “Жасил Астана” (Яшил Остона) экологик ойлиги доирасида пойтахтдаги Линeй боғида шаҳарни тозалаш ва кўчат ўтқазиш ишларида қатнашган. Давлат раҳбари ҳашар давомида кўнгиллилар ва талабалар билан суҳбатлашган.
“Қозоғистон — умумий уйимиз. Уйимизни эса тоза сақлашимиз керак. Кўчатлар экиш ва кўчаларни тозалаш зарур. Бу бизнинг муқаддас фуқаролик бурчимиз. Бизнинг бундан бошқа ватанимиз йўқ. Мен ҳаммани масъулиятли фуқаро бўлишга чақираман. Ва барчангизга, айниқса кўнгиллиларга раҳмат айтаман”, — деди Тўқаев.
Ҳашар иштирокчилари томонидан 2 туп қарағай, 39 туп жўка (липа)кўчатлари экилган.
Изоҳ (0)