Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига камида 1,5 миллион тенгедан (3 287 доллар) берилади. Бу ҳақда “Дарё”нинг Қозоғистондаги мухбири хабар берди.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенованинг маълум қилишича, бутун Қозоғистон бўйича ҳокимликлар фахрийларга камида 1,5 миллион тенгедан (3287 доллар) беришни таклиф қилган. Республиканинг барча вилоятларидаги фахрийларга пул мукофоти берилади.
Дуйсенова айрим ҳудудларда тўловлар кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Лекин таклиф қилинган миқдордан кам эмас. Ўтган йили 9 майга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига камида 1 миллион тенге (2191 доллар) тўланган.
Маълумот ўрнида, қирғизистонлик фахрийлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бир марталик ёрдам сифатида 100 минг сом (1100 доллар) тўланади.
Бир марталик моддий ёрдам банк ҳисоб рақамларига ўтказилади. Фахрийлар почта бўлимларида пулни олиши мумкин бўлади. Расмий маълумотларга кўра, 2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Қирғизистонда 68 нафар фахрий истиқомат қилади.
Светлана Шестернёва, Олмаота
Изоҳ (0)