Дунёдаги энг машҳур мусиқий журналлардан бири Billboard хонанда Шакирани “Йил аёли” деб эълон қилди.
Эстрада хонандаси 46 ёшида Latin Women in Music мукофотини қўлга киритди. Бу журнал тарихидаги Лотин Америкаси санъаткорларини мусиқа индустриясига қўшган ҳиссалари учун тақдирлаш бўйича биринчи тадбир бўлади. Тақдирлаш маросими 7 май куни бўлиб ўтади.
Нашрда таъкидланиганидек, Шакира 95 миллион дона пластинкаси сотилган ва барча даврларнинг энг машҳур мусиқачиси, шунингдек, Лотин Америкасидаги энг машҳур хонандага айланди.
“Шакира – Woman in Music тимсоли. У орқали бутун дунё бўйлаб лотин аёлларига шахсий мусиқа ёзиш ва чуқур ижро этиш имконияти берилди. У ўз ҳаракатини яратди ва ҳар доимгидек бизнинг давримизда ҳам нафислик, чуқурлик билан долзарб бўлиб қолмоқда”, – дейди Billboard Latin Espanol компаниясининг контент бўйича бош директори.
Изоҳ (0)