• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хорижий инвесторлар билан ҳамкорликка тайёр бўлган бешта асосий йўналишни айтди

    Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон ҳамкорликка тайёр бўлган бешта асосий йўналишни айтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентнинг сўзларига кўра, биринчидан, Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтиш йўлини қатъий давом эттиради. Айниқса, АCWА Power, Masdar, Total Eren каби жаҳоннинг энг нуфузли компаниялари мамлакатда йирик қуёш ва шамол электр станциялари лойиҳаларини амалга оширмоқда. Шу йилнинг ўзида 2 минг мегаваттдан зиёд, кейинги йилда эса 8 минг мегаваттли қувватлар ишга тушади.

    “Яшил иқтисодиёт” саноатнинг янги йўналишларини ҳам олиб келмоқда. Қуёш панеллари, шамол турбиналари, инвертор ва бошқа электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар барпо этилмоқда. Бу – инвесторлар учун 8 миллиард долларлик имконият.

    “Сизларни шу каби лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қиламиз ва бунинг учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз”, — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Иккинчидан, яқин-яқингача иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари фақат давлат корхоналаридан иборат эди. Ислоҳотлар натижасида олдинлари “ёпиқ” бўлган тармоқларга хусусий инвестициялар фаол кириб келаётгани қайд этилди. Транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирилади. Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошланади.

    “Шу билан бирга, тез ўсиб келаётган IT, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий хабга айланиб бораётгани ҳам бу йўналишдаги катта имконият. Ушбу режаларимизни амалга оширишда халқаро молия институтларининг кўмагига таянамиз. Мисол учун, Ислом тараққиёт банки бизга ишонч билдириб, давлат кафолатисиз 1,5 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича жадал ишлаяпти. Бунинг учун форумда иштирок этаётган банкнинг президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир жанобларига алоҳида миннатдорлигимни билдираман. Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади ва ҳар икки томон учун манфаатли бўлади. Умуман, бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар халқаро молия институтлари кўмагида ишлаб чиқилди. Булар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олади ва улар бўйича ушбу форум доирасида сизларга аниқ лойиҳалар тақдим этилади”, — дейди президент ўз нутқида.

    Учинчидан, бу йил давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастури қабул қилинди. Бу дегани 1 мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилади, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга 40 та корхона IPO га олиб чиқилади. Жумладан, олтин, мис ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, телекоммуникация ва суғурта компаниялари ҳамда банклар акциялари инвесторларга таклиф этилади.

    Тўртинчидан, индустриал ривожланишни янги босқичга олиб чиқишга аҳамият берилади. Масалан, ҳозирги кунда тўқимачилик, чарм-пойабзал , қурилиш материаллари, электр техникаси, машинасозлик тармоқлари етарли хом ашё базаси ва малакали кадрларга эга. Яъни, шу соҳаларда “катта сакраш” қилиб, улардаги ишлаб чиқариш ва экспортни 2 баробар ошириш учун етарли имкониятлар бор. Бунинг учун йирик брендлар билан ҳамкорлик, ташқи бозорларга чиқиш, инновация ва замонавий технологиялар керак.

    “Буларни олиб келадиган инвесторларга биз барча шароитларни яратиш, алоҳида технопарк ҳамда саноат зоналари ташкил қилиш ва бошқа қўшимча имтиёзларни яратиб беришга тайёрмиз. Бу борада вазирларга топшириқ берганман. Улар сизларга форум сессиялари давомида 160 та йирик ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни тақдимот қилади”, — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Бешинчидан, Марказий Осиёда яхши қўшничилик сиёсатини давом эттириб, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшни давлатлар билан фаол ишланмоқда. Ушбу мақсадларда қўшма инвестиция фондлари ташкил қилиниб, саноат, энергетика, транспорт ва сув хўжалиги соҳаларида йирик минтақавий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, иқтисодиётларнинг “бир-бирини тўлдириши” тамойили асосида саноат ва агро кооперациялар қатъий давом эттирилади.

    27.04.2023, 17:00   Изоҳ (0)   4004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    27.04.2023, 16:18

    Ўзбекистонда давлат ижрочиси фаолияти юзасидан шикоятлар фақат маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади 

    27.04.2023, 16:10

    Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президенти билан ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди

    27.04.2023, 16:00

    Тошкентда мактаб ўқувчисини Lacetti уриб юборди

    27.04.2023, 15:58

    “Ўзбектелеком” ҳар бири 700 млн сўмлик 4 та минивен сотиб олди

    27.04.2023, 15:27

    “Очиқ ахборот вақтида жойланмаса, ҳокимлик ахборот хизмати ишламаяпти дейилади”. Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлай олмаган ҳокимлик вакили муаммо сабабини оч...

    27.04.2023, 14:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.