Мактабгача таълим агентлиги директори Агриппина Шин ва “Edulink Global” президенти Чунгрим Хан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини рақамлаштиришга қаратилган “S-board” дастурини амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув доирасида Чунгрим Хан Корея томони Мактабгача таълим агентлиги билан Ўзбекистон мактабгача таълим тизимига янги илғор инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларни жорий этишнинг турли йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётганини таъкидлаб ўтди.
Музокаралар якунида томонлар мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш ва Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ва Кореянинг “Edulink Global” таълим компанияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум бандларини амалга оширишни жадаллаштириш зарурлиги тўғрисида келишувга эришди.
Изоҳ (0)