Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 26 апрель куни соат 13:58 да янги қурилаётган 25 қаватли бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:10 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)