• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Open budget машмашаси давом этади: қашқадарёликлар пуллар беҳуда совурилаётганини айтмоқда (видео)

    Сал аввалроқ тармоқларда одамларнинг Open budget’га овоз йиғиб, битта овозга битта Pepsi, беш минг сўм пул ёки бир ярим кило олма ваъда қилгани ёхуд учта овоз учун бир товуқ беришга розилиги айтилган видеолар тарқалганди. Бугун эса тармоқларни шундай машаққатлар эвазига қўлга киритилган маблағ самарасиз сарфланаётгани айтилган видеолар тўлдирмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи аҳоли вакиллари “Дарё”га мурожаат қилиб, одамларнинг не-не машаққатлари эвазига қўлга киритилган маблағлар беҳуда совурилаётганини айтди. “Дарё” бугун мазкур мавзу атрофида сўз юритади.

    Яккабоғ туманининг Бехўжа қишлоғида яшовчи аҳоли вакиллари асфальт ётқизиш ишлари сифатсиз бажарилаётганини, буни масъуллар назорат қилмаётганини айтмоқда.

    “Асфальт жуда юпқа ётқизилмоқда. Биз бундан норози бўлиб, ишлар сифатли бўлишини талаб қиляпмиз. Аммо иш бажарувчи ташкилотнинг номи йўқ, сўрасак, айтишмайди”, — дейди аҳоли вакилларидан бири.

    Мурожаатчиларнинг айтишича, лойиҳада асфальтнинг қалинлиги 6,5 см бўлиши кўрсатилгани, текисланиб, тайёр ҳолатга келгач эса 5 см бўлиши кераклиги, айни пайтда эса асфальт 1,5—2 см қалинликда ётқизилаётгани билдирилмоқда.

    “Open budget’нинг пулини қўлга киритиш учун аҳоли югургандир. Аммо бу пуллар ҳам давлатнинг, халқнинг пули-ку. Ишни бунақа ҳолатда бажариш пулни кўчага совуриш-ку. Буни назорат қилувчи ташкилотлар борми?”, — дейди видеодаги яна бир суҳбатдош.

    Бу ҳолатга эътибор қаратган Яккабоғ тумани ҳокимлиги Яккабоғ туманининг “Қишлиқ” МФЙ Бехўжа қишлоғидаги ички йўлнинг 2,2 км қисми “Очиқ бюджет” дастури орқали асфальтлаштирилаётганини тасдиқлаб, ушбу ишларни тендерда ғолиб бўлган “Асбоб Сервис жиҳозлари” МЧЖ масъуллари бажараётганига аниқлик киритган.

    Таъкидланишича, айни кунга қадар қишлоқнинг 2,1 километр йўли асфальтлаштириб бўлинган.

    “Асфальтлаштириш ишлари давомида асфалт қуйиш махсус техникаси носоз ҳолга келиб қолгани сабабли техника ичида қолган асфальт маҳсулоти қотиб қолишининг олдини олиш мақсадида асфалт қўл кучи ёрдамида йўлга ёйиб олинган. Асфальт қуйиш махсус техникаси соз ҳолатга келтирилгач, қолган 140 метр йўлда ҳам норма бўйича ишлар давом эттирилади”, — дейилади ҳокимликнинг мазкур муаммо юзасидан фикр билдирган муносабатида.

    Аҳолининг тармоқларда тарқатаётган видеосида қишлоқдаги асфальтлаштириш ишлари сифатсиз бажарилгани бот-бот айтилган бўлса-да, мазкур йўл таъмирига масъул ташкилот — туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Сафар Суюнов йўл таъмири сифати кўнгилдагидек эканини айтмоқда. Унинг қўшимча қилишича, асфальт ётқизилган 2,1 км йўлнинг 2 километридаги ишлар сифатли бажарилган, сўнгги 100 метрдаги асфалтлаштириш сифатсиз бўлгани боис қайта қилинади.

    Сафар Суюнов.
    Фото: Яккабоғ тумани ҳокимлиги

    “Одамларга озгина баҳона керак. Улар асфальтлаштириш ишлари сифатсиз бажарилганини айтиб, видео тарқатишгач, воқеа жойига бордим. 2,1 километр йўлнинг 2 километридаги асфальтлаштириш ишлари сифатли бажарилган. Тўғри, кейинги 100 метрдаги асфальт жуда юпқа ҳолатда бўлган. Шу боис тадбиркор билан гаплашиб, кейинги 100 метрни қайта қилишга келишиб олдик. Бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлмайди”, — дейди Сафар Суюнов.

    Вилоятнинг Шаҳрисабз тумани “Сайёд” МФЙда яшовчи аҳоли вакиллари президентнинг 408-сонли қарорига кўра таъмирланаётган йўл ҳам сифатсиз таъмирланаётганини айтиб, шикоят қилмоқда.

    “Мол юрса, оёғи тошга тегувчи асфальтни назорат қилувчи ташкилотлар йўқми? Асфальтлаштиришда стандарт бўлади-ку, йўлнинг аҳволи жуда ачинарли-ку”, — дейди йўлнинг сифатсизлигидан шикоят қилган видео муаллифи.

    Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг жамоатчиликка маълумот беришича, президентнинг 408-сонли қарори билан туманнинг “Сайёд” МФЙ ҳудудидаги 4,42 километр ички йўл таъмирланмоқда.

    “Энди маҳалланинг уч километридан зиёд қисмига асфальт, бир километр қисмига эса бетон қопламалари ётқизилади. Ушбу қурилиш ишлари учун 2 миллиард 650 миллион сўм маблағ йўналтирилган”, — дейди ҳокимлик масъуллари.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    25.04.2023, 18:24   Изоҳ (0)   11495
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда иккинчи Инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади

    25.04.2023, 18:10

     ЎзЛиДеП навбатдаги эвент-тадбирини Тойлоқда ўтказди

    25.04.2023, 18:00

    Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси меҳнатга лаёқатли экани маълум қилинди

    25.04.2023, 17:55

    Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилмоқда

    25.04.2023, 17:41

    Сурхондарёда аёлини теша билан уриб, бўғиб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    25.04.2023, 17:33

    Президент мактаблари имтиҳонларидан ўтолмаганлар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади

    25.04.2023, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.