Ўзбекистон доимий аҳолисининг 56,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар ҳисобланади.
Давлат статистика агентлиги маълумотига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакат доимий аҳолисининг 31,7 фоизини (11,4 миллион киши) меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар ҳамда 11,5 фоизини (4,1 миллион киши) меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ташкил этади.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра 36 197 781 кишини ташкил этмоқда. Мамлакат аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига кўпайган.
Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда. Хусусан, Наманган ва Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллиондан ошган.
Изоҳ (0)