Тошкент вилоятида яшовчи 360 нафар хотин-қиз “Эъзоз” лойиҳаси бўйича саёҳатга олиб чиқилди. Бу ҳақда “Дарё”га Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ногирон фарзанди бор, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар Тошкент тумани ҳокимлиги ҳомийлигида Бўстонлиқ туманидаги оромгоҳларнинг бирида икки кун ҳордиқ чиқарган.
“Тошкент туманида истиқомат қилувчи, ъаёллар дафтариънинг 4-тоифасига киритилган хотин-қизлар Бўстонлиқ туманидаги болалар оромгоҳига очиқ тоғ ҳавосида маданий, маърифий тадбирлар ва психологик тренинглар, кўнгилочар ўйинлар, спорт мусобақаларига бой бўлган экотуристик дам олиш ва шоу саёҳатига таклиф қилинди. Мутлақо янги бўлган “Эъзоз” лойиҳасининг мақсади — оналар ва ногиронлиги бўлган болаларни имкониятлари тўлиқ бўлган бошқа болалар қатори яшашга, ҳаётдан завқ олишга, вилоятнинг гўзал гўшаларини кўриб, янги режалардан илҳомланишлари, шукроналик, миннатдорлик туйғуларини акс эттириш орқали ҳаётда ўз ўрниларини топишларига имкон яратишдан иборатдир”, — дейди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ходими Асқар Исмоилов.
Таъкидланишича, мазкур лойиҳа доирасида ОАВ вакиллари учун медиатур ҳам ташкил этилиб, дам олишга чиққан хотин-қизларнинг кайфияти ва вилоятда уларнинг муаммосига қай тарзда ечим топилаётгани билан ҳам қизиқилган.
Изоҳ (0)