Тошкент шаҳридаги хонадонларнинг бирида эркак спиртли ичимлик таъсирида ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда “Миллар”да хабар берилди.
Хабарга кўра, мазкур эркак рафиқаси билан жуда кўп жанжаллашиши, ҳамиша асабий ҳолатда юриши қайд этилган. Ҳолат содир бўлган тунда ҳам аёли билан жанжал содир бўлган. Эркак аввалига уйга ўт қўйишини айтган. Бироздан сўнг спиртли ичимлик таъсирида маст бўлиб қолган ва ўзининг устидан этил спиртини қуйиб ёқиб юборган.
Шифокорнинг таъкидлашича, бемор марказга олиб келинганда оғир аҳволда бўлган. Унда 35 фоиз куйиш жароҳати аниқланган. Кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида аҳволи бироз яхшиланган.
“Бемор тез ёрдам орқали Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Олиб келинганида аҳволи оғир эди. 35 фоиз куйиш жароҳатини олган. Жароҳатлари турли хил чуқурликда. Беморнинг боши, танаси ва икки қўл-оёқлари алангадан куйган. Олиб борилган тезкор тиббий ёрдам натижасида ҳозирда унинг аҳволи бироз яхшиланган”, дейди реаниматолог.
Изоҳ (0)