Тошкент шаҳрида 28 апрель куни “Автомобильсиз кун” тадбири ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Дунёда “Автомобильсиз кун” тадбири 1995 йилдан буён ўтказилади. Жаҳон узра оммалашганига эса 23 йил бўлди. Бу бир томондан инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, иккинчи томондан атроф-муҳитда барқарорликни сақлаш, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтириш мақсадида ўтказилади.
Қайд этилишича, шу боис ушбу кун доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади.
Изоҳ (0)