• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Моуриньо, Гвардиола, Анчелотти. АПЛ бош совринига эга чиққан энг ёш мураббийлар ҳақида

    “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоаси билан Англия Премьер Лигаси 2022/23 йилги мавсумида ғолиб чиқса, мусобақани ютган энг ёш мураббийга айланади. Испаниялик мутахассис айни вақтда 41 ёшда.

    “Канонирлар”нинг сўнгги ўйинлари ва натижаларидан кейин бу сценарий амалга ошишига ишонч камайиб бормоқда. Лекин ҳали Артетада рекорд ўрнатиш учун имкон бор.

    Айни вақтдаги рекорд Жозе Моуриньога тегишли. Португалиялик мураббий 2004/05 йилги мавсумда “Челси” билан АПЛда ғолиб чиққанда 42 ёш-у 94 кунлик бўлган.

    АПЛда ғолиб бўлган энг кекса мураббий эса Алекс Фергюсон ҳисобланади. Мутахассис “Манчестер Юнайтед” билан сўнгги марта Англия чемпионлигини қўлга киритганда 71 ёш-у 112 кунлик бўлган. Фергюсон илк чемпионлигини 51 ёш-у 122 кунлик бўлганида нишонлаган.

    Фото: Getty Images

    Қуйида Англия Премьер Лигасида ғолиб бўлган энг ёш мураббийлар ҳақида сўз боради.

    Жозе Моуриньо (42 ёш-у 94 кунлик) — “Челси” (2004/05)

    Жозе Моуриньо Англияга келиши билан ўзини “Беназир” (Special One) деб атади. Бунгача мураббий “Порту” билан муваффақиятли мавсум ўтказганди. Ўзининг биринчи мавсумидаёқ АПЛ чемпионлигини қўлга киритган энг ёш мураббийга айланди.

    “Челси” мавсум давомида фақат 1 марта мағлуб бўлди ва турнир жадвалида 2-ўриндаги “Арсенал”ни 12 очкога ортда қолдирди. Моуриньонинг ҳимоявий услуби мавсум давомида тўлиқ ишлади ва жамоа 38 ўйинда 15 та гол ўтказиб юборди.

    Жозе Моуриньо (43 ёш-у 93 кунлик) — “Челси” (2005/06)

    Моуриньо муваффақиятли юришини иккинчи мавсумида ҳам давом эттирди ва яна чемпионга айланди. Бу португалиялик мураббийнинг чўққиси эди. Лондон клуби “Лион” футболчиси Майкл Эссиенни, “Манчестер Сити”дан Шон Райт-Филлипсни ўз сафига қўшиб олди. Жамоа нафақат Премьер Лигани балки Чемпионлар Лигасини ҳам ютишни хоҳлаётганди. Аммо “Челси” плей-оффнинг биринчи босқичидаёқ “Барселона”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

    “Аристократлар” АПЛда 4 марта дуранг ўйнади ва 5 марта мағлуб бўлди. Шунга қарамай “Челси” иккинчи ўриндаги “Манчестер Юнайтед”ни 8 очкога ортда қолдириб, чемпионга айланганди.

    Фото: Getty Images

    Кенни Далглиш (44 ёш-у 71 кунлик) — “Блекберн” (1994/95)

    Ушбу мавсумда чемпионлик тақдири сўнгги турда ҳал қилинган. Далглишнинг “Блекберн”и охирги турда “Энфилд”да “Ливерпуль” меҳмони бўлиши керак эди. Чемпионлик учун курашаётган “Манчестер Юнайтед” эса “Вест Ҳэм” майдонига сафар қилиши керак эди. “Блекберн” ғалаба қозонса, “қизил иблислар” қандай натижа қайд этса ҳам чемпионга айланарди. Бироқ Далглиш шогирдлари 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

    Аммо “Манчестер Юнайтед” “Вест Ҳэм”ни мағлуб эта олмади ва “Блекберн” Англия чемпионига айланди. Далглиш шогирдлари 89 очко тўплаб, Манчестер клубини 1 очкога ортда қолдирди.

    Фото: Getty Images

    Пеп Гвардиола (47 ёш-у 86 кунлик) — “Манчестер Сити” (2017/18)

    Испаниялик мураббий Англияга “Барселона” ва “Бавария”да ўтказган 6 муваффақиятли мавсумидан сўнг келган. Пеп аллақачон 3 мартадан Ла Лига ва Бундеслига, шунингдек, 2 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлганди.

    “Манчестер Сити” 2017/18 йилги мавсумда иккинчи ўриндаги “Манчестер Юнайтед”ни 19 очкога ортда қолдирганди.

    Роберто Манчини (47 ёш-у 167 кунлик) — “Манчестер Сити” (2011/12)

    Роберто Манчини “Манчестер Сити”га 2009 йилнинг декабрда Марк Хьюз истеъфога чиқарилганидан кейин келган. Италиялик мураббий дастлабки 2 мавсумида учинчи ва бешинчи ўринларни эгаллади. Манчини учинчи мавсумига келибгина ғалаба формуласини топа олди.

    “Манчестер Сити” АПЛ чемпионлигини мусобақанинг сўнгги турида чемпионатда жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Куинз Парк Ренжерс”га қарши ўйинда қўлга киритганди. “Манчестер Юнайтед” ўз ўйинида ғалаба қозонганди ва агар “шаҳарликлар” очко йўқоца чемпионликни бой берарди. “КПР”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган “Манчестер Сити” асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда иккита гол уриб, ғалабани, жумладан, чемпионликни илиб кетганди.

    Фото: Getty Images

    Антонио Конте (47 ёш-у 285 кунлик) — “Челси” (2016/17)

    Антонио Конте Англияга Италияда “Ювентус” билан 3 карра А Серия чемпиони бўлганидан сўнг келганди. Мутахассис “Челси” билан Англия чемпиони бўлди ва Англия Кубогини қўлга киритди.

    “Челси” апрель ойида “Кристал Пэлас” ва “Манчестер Юнайтед”га мағлуб бўлди. Бироқ мавсумни қаторасига 6 та ўйинда ғалаба қозониб якунлади. Конте жамоаси иккинчи ўриндаги “Тоттенҳэм”ни 7 очкога ортда қолдирганди.

    Фото: Getty Images

    Пеп Гвардиола (48 ёш-у 113 кунлик) — “Манчестер Сити” (2018/19)

    Испаниялик мураббийнинг Англия Премьер Лигасидаги иккинчи чемпионлиги осонликча қўлга киритилмаган. “Ливерпуль” “Манчестер Сити”ни сўнгги тургача таъқиб қилган. Сўнгги турдан олдин ҳам жамоалар орасидаги фарқ 1 очкони ташкил қиларди. Гвардиола жамоаси охирги турда меҳмонда “Брайтон”ни мағлуб этган ва чемпионликни нишонлаган.

    Арсен Венгер (48 ёш-у 193 кунлик) — “Арсенал” (1997/98)

    Арсен Венгер “Арсенал” мураббийига айланганидан кейинги иккинчи мавсумида жамоани чемпионлик сари етаклаган. Бу АПЛ тарихидаги энг узоқ бошқарувлардан бирининг бошланиши эди. Венгер Лондон клуби билан 2 марта титул ютди, бироқ клубни халқаро майдонда ва ички чемпионатда рақобатбардош жамоага айлантирди.

    Фото: Getty Images

    Пеп Гвардиола (50 ёш-у 112 кунлик) — “Манчестер Сити” (2020/21)

    Гвардиола 50 ёшида фаолияти давомидаги тўққизинчи, “Манчестер Сити” мураббийи сифатидаги учинчи  титулини қўлга киритган. “Шаҳарликлар” 86 очко тўплаб энг яқин таъқибчиси “Манчестер Юнайтед”ни 8 очкога ортда қолдирган. Ўша мавсумда Гвардиола шогирдлари 27 та ўйинда ғалаба қозонганди.

    Фото: Getty Images

    Карло Анчелотти (50 ёш-у 333 кунлик) — “Челси” (2009/10)

    Карло Анчелотти Англияга Италияда “Парма”, “Ювентус” ва “Милан”даги фаолиятидан кейин келган. Италиялик мутахассис “Челси”даги биринчи мавсумидаёқ муваффақият қозонди. “Аристократлар” Анчелоттининг Италиядан ташқарида бошқарган биринчи жамоаси эди. Шунингдек, бу “Челси” учун Моуриньонинг дублидан кейин Премьер Лигадаги учинчи титул эди.

    Фото: Getty Images

    Англия Премьер Лигасининг 2022/23 йилги мавсуми тақдири катта эҳтимол билан сўнгги турда ҳал бўлади. 28 май куни “Арсенал” “Вулверҳэмптон”га қарши майдонга тушади. У вақтда Артета 41 ёш-у 62 кунлик бўлади. Испаниялик мутахассис Жозе Моуриньодан 397 кунлик кичик вақтида мусобақа чемпионлигини қўлга киритиши мумкин.

    Бироқ охирги турлардаги кетма-кет учта дурангдан кейин испаниялик мутахассис ўзи ва жамоасини қийи аҳволга солиб қўйди. Иккита захира ўйинига эга “Манчестер Сити” “Арсенал”дан 5 очко ортда қолмоқда. 26 апрель оқшомида бўлиб ўтадиган ўзаро ўйин ҳам кўп масалага ойдинлик киритади.

    25.04.2023, 16:21   Изоҳ (0)   4692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Барселона” билан қисқа вақт ичида катта ютуқларга эришган ва Мессининг омма олдида илк бор кўз ёш тўкишига сабабчи бўлган Тито Вилановани хотирлаб 

    25.04.2023, 15:11

    Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади

    25.04.2023, 11:04

    Германия терма жамоаси ўз тарихидаги 1000-ўйинни Украинага қарши ўтказади. Ўйиндан тушган маблағ урушдан жабр кўрганларга хайрия қилинади

    25.04.2023, 10:29

    Ўзбекистондан Афғонистонгача. Миллий терма жамоалар иштирокида илк бор ўтказиладиган CAFA мусобақаси иштирокчилари маълум бўлди

    25.04.2023, 09:11

    Суперлига. “Насаф” “Олимпик”ни йирик ҳисобда ютди, “Андижон” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди

    24.04.2023, 21:21

    Эшкак эшиш бўйича Олимпиада совриндори бўлган россиялик спортчи Ўзбекистон терма жамоасига қўшилиши мумкин

    24.04.2023, 20:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилади

    Дунё | 30 май, 17:10

    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

    Реклама | 30 май, 16:30

    Ҳанси-Дитер Флик “Барселона”нинг энг муҳим футболчиси ким эканлигини айтди

    Спорт | 30 май, 17:08

    “Жангари фильмларда ҳамма жароҳат олади, ҳатто мен ҳам.” 71 ёшли Жеки Чан ҳозиргача мураккаб трюкларни ўзи бажариши ҳақида

    Лайфстайл | 30 май, 16:57

    Тошкентда футболда жанжал уюштирган блогерларнинг барчасига чора кўрилади — ИИББ

    Ўзбекистон | 30 май, 16:51

    АҚШда IT мутахассиси махфий маълумотларни хорижга сотишга уринди

    Дунё | 30 май, 16:45

    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

    Реклама | 30 май, 15:00

    Болаликданоқ тишларга зарар етказадиган 6 та маҳсулот

    Фарзанд | 30 май, 16:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.