• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Кўзим ожизлиги 1000 доллар маошга эришишимга тўсиқ бўлмади”. Наманганлик тарих фани ўқитувчиси ҳикояси (видео) 

    Нозимжон Тожибоев 15 йилдан бери Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги 6-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тарих фанидан дарс беради. У жорий йил апрель ойидан бошлаб 1000 доллар миқдоридаги маошга эришган ўқитувчилар сафига қўшилди. Болалигидан кўзи ожиз бўлган инсон бунга қандай эришгани ҳақида “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиевга ҳикоя қилиб берди.

    “Ўқувчиларимнинг репетиторга қатнашини ўзим учун уят деб ҳисоблайман”

    47 ёшдаман, ўқитувчи сифатида 23 йиллик стажим бор. Косонсой туманидаги 45-махсус мактабда таҳсил олдим, сўнг Наманган давлат университетига ўқишга кирдим. Ўқишни тамомлаб, 2000 йилда Учқўрғон туманидаги 42- умумтаълим мактабида иш бошладим. Бу ерда 8 йил давомида фаолият юритганимдан сўнг тумандаги 6-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига таклиф этишди. Шу таълим муассасасида болаларга тарих фанидан дарс бера бошлаганимга ҳам 15 йил тўлди.

    Нозимжон Тожибоев
    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Китоб, тарих ва мусиқага қизиқиш раҳматли отамдан ўтган. Ўзлари ҳатто мактабни тамомламаган бўлса ҳам, адабиётга иштиёқи баланд, Навоий, Фузулийнинг кўп шеърларини ёддан биларди. У кишига эргашиб, мен ҳам китобга муккасидан кетдим ва бу 40 йилдан бери давом этиб келмоқда. Каттароқ ёзувда бўлса, одатий китобларни ҳам, Брайл усулида чоп этилганларини ҳам ўқийман, охирги пайтда аудиокитоблар ҳам кор келяпти.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Илк бор ўқувчиларга дарс ўтгани кирганимда кучли ҳаяжон бор эди. Бу ҳолатни енгишимда болаларнинг ўзлари ёрдам беришди, улар билан тезда чиқишиб кетдик. Секин-аста ўқувчиларни олий ўқув юртларига киришлари учун ҳам тайёрлай бошладим. Аввал беш нафар бола келди, кейин 10 нафар, шу тариқа уларнинг сони кўпая бошлади. Ҳозир ҳатто якшанба куни ҳам уларга вақт ажратишимга тўғри келади. Уларга сабоқ бера туриб, ўқувчиларим яна қўшимча репетиторга ҳам қатнашлари аслида уят мен учун.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Устозликнинг ўзига яраша машаққатлари бор, лекин қувончли томонлари ҳам кам эмас. Автомобильга чиқишга тўғри келса, ҳайдовчилардан аксарияти ё собиқ ўқувчим ёки уларнинг яқинлари, дўстлари бўлиб чиқади. Умуман нотаниш ҳайдовчилар ҳам тарих фани ўқитувчиси эканлигимни билишса, ўтмишдаги воқеалардан сўз очиб, суҳбатимни тинглаб кетишади, йўлкира олишдан ҳам бош тортишади. Шундай қизиқарли фан муаллими эканлигимдан фахрланаман, албатта. Шогирдларим жуда кўп, улар орасида ўзимнинг собиқ ўқувчиларим ҳам бор.

    “Давлат томонидан бизга ёрдамчилар ҳам ажратилган”

    Аслини олганда, имконияти чекланган одамнинг соғлом кишиларга дарс ўтиши анча қийин масала. Ўзим ҳам фаолиятимнинг бошида шу муаммога дуч келганман. Дарсга эътиборсиз ўқувчини пайқамай қоласиз, бир кишидан мавзуни сўрасангиз, бошқаси жавоб бериши мумкин ва ҳоказо. Беш қўл баробар эмас барибир. Бундан тушкунликка тушган, ўкинган пайтларимиз бўлган. Аммо қийинчиликларни била туриб бу касбни танлаганмиз, шу йўлга кирганмиз.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Ҳозир бизга давлат томонидан ёрдамчи берилган. У ёзув-чизув ишларини бажаради, дарс жараёнида ёрдам беради. Қисқаси, бизга оёқ-қўлимиздай бўлиб қолган. Республикамиз бўйича нечта кўзи ожиз устоз бўлса, ҳаммасига котиба ажратилган.

    Олдинлари мен каби ўқитувчилар саноқли бўлган бўлса, ҳозир биргина тарих фанидан кирадиган олтмишдан ортиқ кўзи ожиз муаллимларни биламан. Улар билан алоҳида гуруҳимиз бор, ўзаро тажриба алмашамиз, янгиликларни ўртоқлашамиз.

    5 млн сўм ойлик устамага эришган 1700 ўқитувчи

    2013 йили олий тоифали ўқитувчи бўлдим, орадан бир йил ўтиб “Халқ таълими аълочиси” унвонини беришди. Жорий йили давлат раҳбари ташаббуси билан ўз устида доимий ишлайдиган, ўқитиш услубига эга бўлган ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазир жамғармаси ташкил этилди. Ойлик устама тўланадиган малакали педагогларни саралаш жараёнлари бўлиб ўтди.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Танлов икки босқичда бўлди. Биринчи босқич — тестда қатнашиш учун борганимда ўқишга қийналар экансиз, суҳбатнинг ўзида қатнаша қолинг дейишди. Ўзимни синаб кўрмоқчи эканлигимни айтганимдан сўнг рухсат беришди ва 40 та саволдан 36 тасига тўғри жавоб белгилаб чиқдим. Шунда ҳам 3 та жавоб янглиш белгилаганим учун хато бўлди. Кейинги босқичда савол-жавоблар бўлди ва тақдимотларимизни тинглашди. Хуллас, якунда республика бўйича 5 мингдан ортиқ номзоддан қарийб 1700 киши саралаб олинди. Жумладан, Наманган вилоятидан 107 нафар ўқитувчи. Улар сафидан мен ҳам ўрин олдим.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Устамага қадар маошим 6,5 миллион сўм эди. Энди бунга 5 миллион сўм атрофидаги ойлик устама ҳам қўшилди ва маошим 11,5 миллион сўмга етди. Шу тариқа президент айтган 1000 доллар маошга эга бўлдим.

    Ортда қолган из яхши

    Ўзимни бахтли устоз ва бахтли инсон санайман. Ихтисослаштирилган мактабда, мақсади олий ўқув юртига кириш бўлган йигит-қизлар қуршовида, етук, малакали ҳамкасблар билан биргаликда фаолият олиб бораман. Касбимни яхши кўраман, ўқувчиларни ардоқлайман.

    Оилада ҳам ҳаммаси яхши. Умрини бизга бахш этган оқила аёлим ва уч нафар ўғлим бор. Ўғилларимнинг тўнғичи Наманганда институтни битириб, Тошкентдаги нуфузли компанияда иш бошлади, кейингиси акаси ўқиган олий ўқув юртида битирувчи курс талабаси. Кенжа ўғлим ўзим ишлайдиган мактабда 10-синф ўқувчиси.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Уларнинг камолини кўриш, хонадонимизга қўша-қўша келинлар тушириш, набиралар роҳатини кўриб юришни ният қилганмиз. Ота-онамиз, устозларимиз, ўқувчиларимиз ва шогирдларимизнинг яқинлари дуосини олиб кам бўлмадик. Ўзимиздан арзигулик из қолсин деймиз-да...

    25.04.2023, 08:00   Изоҳ (1)   7133
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 491733945@telegram.org / 25.04.2023, 12:39

      Nojimdon domla mening tarix ustozim boʻlganlar. 7 yil davomida ta'lim berganlar. Ularning hizmatlari tufayli oliy oʻquv yurtiga oʻqishga kirdim. Men ustozimdan minnaddorman. Bu yangilikni eshitib juda quvondim. Ustoz umringiz uzoq boʻlsin.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Ҳиндистон билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда ҳамкорлик қилади

    25.04.2023, 07:35

    Ногирон фарзанди бор ва оғир аҳволдаги 360 нафар тошкентлик хотин-қиз саёҳатга олиб чиқилди

    25.04.2023, 07:15

    Тошкентда эркак устидан спирт қуйиб ўзини ёқиб юборди

    24.04.2023, 23:38

    Хоразмда эркак қасд олиш мақсадида 7 ёшли болани бўғиб ўлдирди

    24.04.2023, 23:10

    Тошкентда “Автомобильсиз кун” тадбири ўтказилади

    24.04.2023, 22:45

    Самарқандда Nexia ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)

    24.04.2023, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.