Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келди. Татаристон ОАВлари хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Миннихановни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир ўринбосари Жамжид Хўжаев ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов кутиб олган.
Ташрифнинг асосий мақсади — “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш. Тадбирда 70 та компания қатнашмоқда, шунингдек, кўргазма мажмуасида Татаристон стенди ҳам ташкил этилган.
Бундан ташқари, Рустам Минниханов Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиалининг янги Тиббий таълим маркази ҳамда “Жиззах” технопаркининг очилишига ташриф буюришни режалаштирган.
Рустам Минниханов 2022 йил октябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифида президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди. Ўшанда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилган.
Изоҳ (0)