• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Татаристон раҳбари Молдова ҳудудига киритилмади

    Татаристон раҳбари Рустам Миннихановнинг айтишича, Молдова ҳукумати уни мамлакатга киритмаган ва “номақбул шахс” деб эълон қилган. Миннихоновнинг видеомурожаати Gagauznews Telegram-каналида эълон қилинди.

    Фото: “ТАСС”

    Видеода Минниханов самолёт салонида ўтириб, Кишинёвга Молдова автоном ҳудуди бўлган Гагаузия раҳбари лавозимига номзод Виктор Петров ва Молдова парламенти депутати Александр Суходолскийнинг таклифига биноан келганини айтади.

    “Афсуски, Молдова ҳукумати қарори билан биз бу мамлакатга ташриф буюра олмайдиган номақбул фуқаролар деб топилдик. Шунинг учун, афсуски, биз халқлар дўстлиги конгрессида қатнаша олмаймиз”, — дейди Татаристон раҳбари.

    Суходолскийнинг “ТАСС”га айтишича, Минниханов Кишинёвга Молдова парламенти депутатлари ва Гагаузия парламенти аъзолари таклифига биноан учиб келган. “Мен Миннихоновни барча ҳужжатлар билан аэропортда кутаётган эдим. Кишинёв аэропортида уни самолётдан туширишга ҳам рухсат беришмади. Кириш тақиқлангани тўғрисидаги ҳужжатни топширишди”, — деди депутат.

    Қайд этилишича, Минниханов Гагаузияга “Халқлар дўстлиги – 2023” халқаро конгресси учун келган. Молдовада сиёсатчига ҳамроҳлик қилган “Ак-Барс” холдинг компанияси раҳбари Иван Егоров ҳам “номақбул шахс” деб тан олинган, тадбиркор ва Татаристон раҳбари ўтирган самолёт Кишинёвдан Россияга қайтиб кетган.

    Молдова Миннихоновнинг ташрифи аввалдан келишилмаганини даъво қилмоқда

    Айни пайтда, “Интерфакс” ахборот агентлиги Молдова чегара полицияси матбуот котиби Раиса Новицкийнинг сўзларига таяниб, ёзишича, “Татаристон делегациясининг келиши Молдова ҳукумати билан келишилмаган, Гагаузия автоном маъмурияти эса халқаро форум ўтказишни режалаштирмаяпти”.

    Ҳозирда Гагаузияда мухториятнинг янги раҳбарини сайлаш учун сайлов кампанияси давом этмоқда. Сайловлар 30 апрелга белгиланган. Уларда 8 нафар номзод иштирок этади. Уларнинг барчаси россиялик сиёсатчиларнинг қўллаб-қувватловини олиш учун ҳаракат қилмоқда, чунки Гагаузия Россия билан яқинлашиш тарафдори, деб эслатди “Интерфакс”.

     

    18.04.2023, 09:58   Изоҳ (0)   8221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Молдовада ҳукуматни ағдаришни режалаштирмоқда — Оқ уй

    11.03.2023, 10:56

    Молдован тили энди йўқ. Нима учун Молдова ўз тилини румин тилига ўзгартирди?

    25.03.2023, 14:00

    Британия ва Германия қирувчилари НАТО чегараси яқинида Россия самолётларини тутиб олди 

    17.04.2023, 23:55

    Ким Чен Ин қизини футбол ўйинига олиб борди (фото) 

    17.04.2023, 23:40

    Туғилган кундаги отишмадан қолган қонли бармоқ излари, ифторлик қилаётган Жанубий африкаликлар, Дубайда очилаётган тимсоҳлар парки — 17 апрель суратлари

    17.04.2023, 23:00

    “Алоқалар тикланиши мумкин”: Эроннинг қувғиндаги валиаҳд шаҳзодаси Исроилга боради

    17.04.2023, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Сунъий интеллект 2 та супербактерияга қарши антибиотик яратди

    15 август, 12:02

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оммавий тозалаш: Telegram 20,9 млн дан ортиқ каналларни ўчириб ташлади

    Лайфстайл | 15 август, 14:05

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    17 август куни Ер яқинидан хавфли астероид учиб ўтади (видео)

    Дунё | 15 август, 13:23

    ОЧЛ 2 мусобақасига қуръа ташланди. “Андижон”га Қатар, Баҳрайн ва Туркманистон клублари рақиблик қилади

    Спорт | 15 август, 13:06

    Жанубий Корея президенти КХДР билан “ҳарбий ишонч” ўрнатмоқчи

    Дунё | 15 август, 12:53

    “Путин билан учрашув муваффақиятсиз бўлиш эҳтимоли 25 фоиз” — Трамп

    Дунё | 15 август, 12:53

    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки

    Реклама | 15 август, 12:00

    Қорақалпоғистон Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 15 август, 12:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.