Ўзбекистонлик бокс афсонаси Руслан Чагаев 2007 йил апрель ойида россиялик Николай Валуевга қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонганди.
Ҳажм жиҳатидан ўзидан анча катта бўлган Валуевни енгган Чагаев фаолиятидаги илк камарига эга чиққанди.
Биринчи раундданоқ Руслан Чагаевнинг тезлиги Валуев учун катта муаммо экани маълум бўлганди. Ўзбекистонлик боксчи худди ари каби рақибига ташланарди, санчиб оларди ва ўзи учун хавфсиз масофага қайтарди. Николай ўзбекистонлик боксчини ринг четига қисган вақтда ҳам Чагаев оёқ билан яхши ишларди ёки тана ҳаракати билан рақибининг ҳужум траэкториясидан қоча оларди. Чагаевнинг чапақай “стойка”си ҳам россиялик боксчига катта муаммо туғдирди. “Оқ Тайсон” вақти-вақти билан Валуевнинг ҳимоясини чап қўл тўғридан берган зарбалари билан ёриб ўтарди.
Жанг аввалидаги 3-4 раунд шундай ўтди. Аммо бу бошланиши эди. Валуев жисмоний жиҳатдан оқсашни бошлаганда, Чагаев самаралироқ ҳаракат қилди. у эпчиллик билан ён томондан зарбалар берди.
12 раунд якунларига кўра ҳакамлар Чагаевнинг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа Руслан Чагаев профессионал боксдаги ўзининг дастлабки чемпионлик камарига эга бўлганди.
Қуйида ушбу жанг ҳақида видеони томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)