• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мода

    Мерилин туфлиси, Beatles кроссовкаси: Машҳур инсонлар шарафига номланган гардероб элементлари (фото)

    Мода уйлари ва брендлар кўпинча ўз маҳсулотларини машҳур инсонларнинг номи билан аташади, бунинг учун улар билан ҳамкорлик қилиш шарт эмас, баъзи дизайнерлар ўтган йиллардаги услублардан илҳомланиб бу нарсаларни яратган.

    Кейт Миддлтон номи билан аталган оқ блузка

    Фото: The Voice 

    Кейт Миддлтон — кийиниш борасидаги нафис ва ажойиб танлови билан кўплаб аёлларнинг қалбидан жой олган. Кембриж герсогиняси америкалик ва британиялик дизайнерларнинг оддий услубдаги кийимларини кийишни афзал кўради ва оммавий ишлаб чиқарилган машҳур бренд либосларини кийишдан уялмайди. Баъзи брендлар қироллик севгисига миннатдорчилик сифатида кийимларини монархлар номи билан аташади. Британиянинг Whistles бренди блузка ишлаб чиқарди ва уни Кейт деб номлади. Бу Миддлтон оқ Whistles блузкасини кийган ҳолда унаштирув маросимига келганидан кейин содир бўлди. Кўп ўтмай дўкон пештахталарида герсогиня номи билан аталган худди шу моделдаги блузка пайдо бўлди. Блузка чегараланган миқдорда ишлаб чиқарилган.

    Кейт Миддлтоннинг образлари нафақат журналистлар, балки дизайнерларнинг ҳам эътиборидан четда қолмайди. У чиқишларининг бирида MaxMara классик ёқаси бор оқ кашмир палтосида намоён бўлгач, бренд кийим моделини қайтадан чиқарди ва уни герсогиня шарафига номлади.

    Фото: The Voice 

    Мода музейи кўргазмалар бўлими бошлиғи Полина Уханованинг сўзларига кўра, биринчи бўлиб дизайнерлар ва моделерлар қироллик оила аъзолари, уларнинг севимлилари ва аристократия вакиллари ҳамкорлик қилган. Биринчи мода маҳсулоти XVII асрнинг “флоранж” бантиги бўлиб, Луи XIV нинг севгилиси Анжелик де Флоранж номи билан аталган.

    Бриджит Бардо бардоткаси

     

    Фото: The Voice 

    Дизайнерлар ўз ижодларини фақатгина қироллик оила аъзоларига бағишламади. Тор, қаттиқ матодан ишланган блузка актриса Брижит Бардо шарафига — бардотка деб аталган. У фильмлардан бирида шу блузкада намоён бўлди ва кийим тезда машҳур бўлди. Кийим француз дизайнери Жан-Поль Готье томонидан яратилган. У блузкаларнинг бир нечта турларини ишлаб чиқди. Дизайнер томонидан ўйлаб топилган бардотка саҳнадаги чиқишлар учун мўлжалланган бўлиб, уни кечки тадбирларга ҳам кийиш мумкин. Бугунги кунда бардотка блузкаси замонавий модага қараб кийинувчи аёллар гардеробининг ажралмас қисмига айланди ва Dolce & Gabana модалар уйи каби дизайнерлар орасида энг севимли кийимдан бирига айланди.

    Блейк Лайвли номига қўйилган пойабзал

    Фото: “Яндекс.ру”

    Кўпгина модани кузатувчи аёллар гардеробларида Кристиан Лубутен пойабзали бўлишини орзу қилади. Агар ҳаракат қилсангиз, бу истак амалга ошиши мумкин. Бироқ элита пойабзал дизайнери ўзининг энг яхши ижод намуналаридан бирини кимнингдир номига қўйганини мақташ умуман бошқа масала. Америкалик актриса Блейк Лайвли ҳам бор. Голливуд модаистининг коллекциясида 300 га яқин пойабзал бор, улардан 40 таси лубутен ҳисобланади.

    Фото: The Voice 

    Блейк ёзда Парижда “Ғийбатчи қиз” фильмининг суратга олиш жараёнларида дизайнернинг иш жойига экскурсияга боради. У актрисага ўша пайтда яратаётган оёқ кийим моделини кўрсатди. Оёқ кийимларнинг гўзаллигидан ҳайратда қолган актриса дизайнерга оёқ кийимларини ёстиғи остига қўйиб ухлашга тайёрлигини айтди ва кутилмаган жавобни олди.

    “Мен уларни сизнинг шарафингизга номлайман”, — деб айтади ва 2010 йилда Кристиан Лубутен The Blake деб номланган босоножкалар моделини чиқарди. У турли рангдаги камар ва ингичка шпилкалардан ташкил топган.

    Мерилин туфлиси

    Фото: The Voice

    ХХ асрнинг энг машҳур актрисаларидан бири Мерилин Монро ҳам кўплаб замонавий дизайнерлар учун илҳомлантирувчи ҳисобланади. 2012 йилда Фрателли Россетти италян пойабзал бренди Мерилин Монро шарафига туфли яратди ва уларни Ладй Брера деб номлади. Туфли классик Брера лоаферснинг бироз ўзгартирилган модели бўлиб, учли ва пошнали тузилишга эга. Пойабзалнинг ёрқин қизил ранги Мерилиннинг севимли лаб бўёғининг рангини эслатади ва ушбу моделни ишлаб чиқариш учун асосий материалга айланган тимсоҳ териси пойабзал номига қараганда камроқ эътиборни тортади.

    Фото: The Voice

    Қиролича учун ажойиб пойабзал

    Леди Гаганинг ғайриоддий услуби ва ўзгачалиги бир вақтнинг ўзида иккита таниқли рассом учун илҳом манбаи бўлди — Брайан Этвуд ва Кристиан Лубутин ўзларининг пойабзалларини хонандага бағишлади. Дизайнер Брайан Этвуднинг Фаме қора чармдан ишланган, пошналари олтин рангли пойабзали 2012 йилда тақдим этилди ва бир вақтнинг ўзида хонанда томонидан чиқарилган худди шу номдаги парфюм шишасига ўхшарди. Хонандага 23 см баландликдаги пошнали ва оғир платформа шунчалик ёқдики, у тез-тез омма олдида бу оёқ кийим билан кўриниш берди.

    Фото: The Voice

    Яна бир дизайнер Кристиан Лубутин Леди Гага учун пойабзал яратди. Юпқа пошнали теридан ишланган пойабзал хонанда афзал кўрган баланд платформадан қолишмади. Оёқ кийим шу қадар машҳур бўлдики, дизайнер моделга турли хил безак ва рангларни қўшишга қарор қилди.

    Beatles гуруҳининг қўшиғи номи билан аталган кроссовка

    Мусиқа саноати вакиллари кўпинча ўз номи билан аталган коллекцияларнинг эгалари бўлади. Американинг Ванс спорт пойабзаллари бренди Beatles аъзолари билан биргаликда 2014 йилда гуруҳнинг шу номдаги қўшиғига бағишланган Yellow Submarine кроссовкалари коллекциясини яратди. Бу ғоя компания рассомларига 1968 йилда чиққан “Сариқ сув ости кемаси” мултфильмини томоша қилгандан кейин келган. Коллекция гуруҳ аъзоларининг анимацион портретлари ва мултфильмнинг турли саҳналари акс эттирилган тўрт жуфт классик кроссовкадан иборат.

    Фото: The Voice 

    Birkin ва Kelli сумкалари

    Фото: The Voice 

    Энг афсонавий ва орзулардаги аксессуарлардан бири, Hermes мода уйининг сумкалари ўз номларини тарихда қолдирди. Сумканинг номи модада из қолдирган аёллар шарафига қўйилган.

    Birkin сумкаси ғояси француз актрисаси Жейн Биркинга тегишли. Ҳермер модалар уйи директори 1984 йилда актриса билан бир самолётда учган. Актриса суҳбат давомида ҳамёнида ички бўлимлар йўқлигидан шикоят қилди, кенг ва яхши моделдаги сумкага эга бўлиш ажойиблигини айтди. Жейн Биркин номини олган машҳур Hermes сумкаси ғояси пайдо бўлганда, самолётдаги суҳбат мода саноатини тубдан ўзгартирди. Бу бузоқ терисидан тайёрланган модел бўлиб, унинг стандарт ўлчамлари 35, 40 ва 45 сантиметрни ташкил этади. Сумканинг лаконик дизайни кичик олтин ёки платина қисқичдан, шунингдек, маҳсулотнинг астаридаги компания брендидан ташқари ҳеч қандай безаклардан иборат эмас.

    Фото: The Voice 

    Kelli сумкаси ўзининг машҳур “синглиси”дан анча олдин, ХIX асрнинг 90 йилларида ишлаб чиқарилган ва “Sac à dépêches” деб номланган. Сумка 1956 йилда, Монако маликаси Грэйс Keлли туфайли машҳурликка эришди. Унинг фотосуратлари Life журналининг муқовасида чоп этилди ва сумкани энг қиммат аксессуарлардан бирига айлантирди. Худди шу йили Hermes модалар уйи сумканинг моделини ўзгартирди ва унга расмий Kelli номини берди. Сумка трапезоидал шаклга эга ва битта тутқичдан иборат, бироқ уни елкага тақса ҳам бўлади. Бугунги кунда мазкур моделнинг турли хил ранг ва ўлчамдаги варианлари мавжуд.

    Биринчи хоним учун сумка

    Hermes’нинг Kelli сумкаси сингари Gucci томонидан яратилган Jakcie O сумкаси дастлаб машҳур инсон учун ишлаб чиқарилмаган, бироқ сумка модели эгаси туфайли бутун дунёга машҳур бўлган номни олди. 1947 йилда Gucci бамбук тутқичли ва чармдан тикилган аёллар аксессуари Icоn елкага тақиладиган сумкасини чиқарди. Кейинчалик сумка модели Американинг биринчи хоними Жаклин Кеннеди Онассис номини олди.

    Фото: The Voice 

    Жеки 60 йилларда кўпинча севимли сумкаси билан тадбирларда кўриниш берди. Gucci сумка моделининг муваффақияти ортидан, сумканинг номи ўзгартирилиб, у энг машҳур эгаси Жеки номи билан аталди. Кенг сумка кесилган пирамидага ўхшайди, Ҳ шаклидаги катта қисқичга эга ва калта тасмадан иборат. 2009 йилда Gucci моделни янгилади, бренд ўртача ва катта ўлчамда, турфа рангдаги сумкаларни ўз ичига олган янги New Jakckie О аксессуарлар коллекциясини чиқарди.

    29.03.2023, 15:30   Изоҳ (0)   7193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кийинишда нафақат замонавий, балки бир неча йилга ёшроқ кўринишга ёрдам берадиган маслаҳатлар

    10.03.2023, 20:50

    Хушбўй гуллар, тозалик ифори: ҳаммага бирдек ёқадиган 10 та баҳорий атир

    10.03.2023, 11:59

    Қандай қилиб баҳорда кийим билан озғин кўринишга эга бўлиш мумкин: кийиниш борасидаги 5 та маслаҳат

    28.02.2023, 21:45

    Пайпоқ ёрдамида ҳеч қачон урфдан қолмайдиган соч турмагини яратамиз (фото)

    26.02.2023, 18:17

    Коко Шанел ва унинг 20-аср мода оламини ўзгартирган 8 та ихтироси (фото)

    22.02.2023, 16:37

    Аввалига Майкл Жорданга ҳам ёқмаган: машҳур Air Jordan кроссовкалари қандай пайдо бўлган?

    20.02.2023, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Италия” илмий-таълим консорсиумини ташкил этишни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 30 май, 19:49

    Ўзбекистонда қанча мақсадсиз фойдаланилган ерлар захирага қайтарилгани очиқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 19:30

    Трампнинг савдо урушлари жаҳон бизнесига 34 млрд доллардан ортиқ зарар келтирди

    Дунё | 30 май, 19:10

    Анжелина Жоли собиқ турмуш ўртоғи Бред Питтдан ярашишни илтимос қилмоқда

    Лайфстайл | 30 май, 18:55

    Тошкентда парвоз вақти стюардессага тегажоғлик қилган эркакка чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 18:45

    Россиялик депутат ўзбекларнинг Сибирдаги тарихий ерларига бўлган ҳаққини тан олди

    Дунё | 30 май, 18:37

    Британиялик аёл ақлли тиш чўткаси ёрдамида эрининг хиёнатини фош қилди

    Лайфстайл | 30 май, 18:20

    Машҳур фильм ва сериаллардаги энг эсда қоларли тўй саҳналари

    Лайфстайл | 30 май, 17:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.