• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Стандартлар учун ташқи кўринишини ўзгартиришдан бош тортган машҳур аёллар (фото)

    Карьерасининг бошларида Жессика Честейнга сочларини сариқ рангга бўяш, Леди Гагага бурни шаклини тузатиш, Женнифер Лопесга эса бир неча килограмм вазн йўқотиш таклиф қилинган. Бироқ ҳеч нарсага қарамай, ўзларининг индивидуаллигини сақлаб қолишга қарор қилган ва ажойиб муваффақиятларга эришган таниқли аёллар ҳақида маълумот берамиз.

    Приянка Чопрага қомати устида “ишлашни” тавсия қилишган

    Фото: Getty Images

    Фаолиятининг бошида бир режиссёр Приянка Чопрага агар у актриса бўлишни хоҳласа, ташқи кўринишига жиддий қараши кераклигини айтади. Чопрага қомати устида ишлаш ва жағини тузатиш тавсия қилинади. Актрисанинг менежери бунга рози бўлади. Бироқ Чопра ўша директор билан ишлашдан бош тортади ва менежерини ўзгартиради.

    Муваффақиятли актриса ҳали ҳам “номукаммал” қомати туфайли босим остида. Яқинда унга жуда катта эканлиги ва идеал ўлчамга мос келмаслигини айтишади. Приянка танқиддан хафа бўлиб, йиғлаб юборади.

    Леди Гага бурнининг шаклини тузатиш таклифини олади

    Фото: Getty Images

    Леди Гага биринчи ҳити устида ишлаётганида ҳаёт уни жуда сурбет одам билан бирга ишлашга мажбур қилади. У хонандага бурнини ринопластика қилдирса, ёмон бўлмаслигини айтади.

    Юлдуз “Йўқ, менга италянча бурним ёқади”, деб жавоб беради. Афтидан, Леди Гага бошиданоқ ўз қоидалари бўйича ўйнаган. Шунинг учун ҳам у миллионлаб мухлислари томонидан севилади.

    Синди Кроуфордга машҳур холини олиб ташлашни маслаҳат беришади

    Фото: Getty Images

    Синди карьерасини ўрта мактабда ўқиётганда бошлаган. Кейин мода саноати мутахассислари қизнинг юзидаги холни кўриб, бу билан муваффақиятга эришиш анча қийин бўлишини айтишади. Унга холини олиб ташлаш таклиф қилинади.

    Онасининг маслаҳати билан ёш Кроуфорд операция қилдирмасликка қарор қилади. Кўплаб нашрлар модел расмларини муқоваларида нашр этиб, уларни ретуш қилади — Синдининг табиий хусусиятини яширади. Бироз вақт ўтгач, ҳаммаси ўзгаради ва юлдузни оғиз бурчагидаги машҳур холисиз тасаввур қилишнинг иложи бўлмай қолади.

    Жессика Честейнга сочларини сариққа бўяш таклиф қилинади

    Фото: Getty Images

    Бугунги кунда Жессика Честейн Голливуддаги энг ҳурматли актрисалардан биридир. Аммо шундай вақтлар бўлганки, унга роллар берилмаган. Бунга қизнинг “етарлича гўзал эмаслиги” сабаб бўлган.

    Кўплаб кастинг директорлари Честейннинг қизғиш қизил сочларини ёқтиришмайди ва актрисага сочини қайта бўяшни маслаҳат беришади. “Биринчи кастингимда менга малласоч бўлишни таклиф қилишди”, деб эслайди юлдуз. Бу кулгили, чунки бугунги кунда сочини Жессика ташқи кўринишининг ёрқин қисми деб аташ мумкин.

    Женнифер Лопезга озиш тавсия қилинади

    Фото: Getty Images

    Ажабланарлиси шундаки, Женнифер Лопез бир неча марта керакциз маслаҳатлар, жумладан, “бир оз озиш” тавсиясини олган. Юлдуз бу каби гапларга кескин жавоб қайтаради.

    Лопес кўпинча қоматини севишини айтади. Хонанданинг позицияси шунга ўхшаш қоматга эга бўлган мухлисларининг кучли реакциясига сабаб бўлди — улар ўзларининг кумирларига эргашиб, ўз таналаридан уялишни тўхтатишди. Женнифер ўз қоматини янги стандартга айлантира олди.

    Мухлислар Эмма Стоунни жуда ориқ дейишади

    Фото: Getty Images

    Стоун мухлислари томонидан бўлган босимни ҳис қилган: уни жуда нозик деб аташади ва унга даволанишни маслаҳат беришади. Эмманинг сўзларига кўра, у ойнадаги аксини танқидий кўз билан кўриб чиқади ва шундай деб ўйлайди: “Мен касал эмасман. Нега одамлар менга шундай дейди?”

    Софи Лоренга бурун шаклини тузатишни маслаҳат беришади

    Фото: Getty Images

    Афсонавий актриса Софи Лорен билан ишлаган директор унинг бурнини кўрсатиб, уни кичрайтиришни маслаҳат беради. Аммо Софи қатъий рад жавобини беради.

    Бугунги кунда муваффақиятли карьера яратган актриса бурни унинг шахсияти эканлигига ишонч ҳосил қилган.

    19.04.2023, 10:30   Изоҳ (0)   14080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деярли ҳамма фильмларда такрорланадиган, реал ҳаётга унчалик тўғри келмайдиган ҳолатлар (фото)

    18.04.2023, 20:51

    Instagram: Фарзанд кутаётган Наргиза Салмонова, 47 минг долларлик машина олган Малика Равшанова, Раъно Ярашеваникида ҳовли тўйи

    18.04.2023, 22:50

    Танилишидан аввал умумий овқатланиш шохобчаларида ишлаган машҳур инсонлар (фото)

    18.04.2023, 17:35

    Саройлардан камтарона квартираларгача: хорижий давлатларнинг президент ва бош вазирлари қандай уйларда яшайди?

    18.04.2023, 11:56

    Отасиз ўсган тортинчоқ қизчадан муваффақиятли бизнесвуменликкача: Шаҳзода Муҳаммедова 32 ёшни қаршилади (фото)

    18.04.2023, 10:36

    Instagram:  Зоҳид Рисқиев ҳаётидаги қувончли кун, Саида Раметова умра сафарида, Муниса Ризаевага уйланмоқчи бўлган Liil Xurramov

    17.04.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.