• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2023 йилнинг уч ойида қанча фуқаро судлангани маълум бўлди

    Ўзбекистонда ўтган уч ойда 13 907 нафар шахс судланган бўлиб, уларнинг 3707 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Озодликни чеклаш — суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат. У жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган, маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.

    Қайд этилишича, 2023 йилнинг ўтган уч ойи мобайнида эса жами судланганлар сони 13 907 нафарни ташкил этган. Шундан 3 707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

    “Бу жазо тури билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган шахсларни ўз оиласи ва жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялашда ғоятда муҳим аҳамият касб этмоқда”, — дейилади хабарда.

    Озодликни чеклаш бир ойдан беш йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади. Озодликни чеклаш, уни маҳкумнинг яшаш жойида ўташ шартлари содир этилган қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро этишдан бўйин товлашининг олдини олиш мақсадида суд томонидан белгиланади.

    Суд озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек, унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.

    Қўлланилаётган тақиқнинг (чеклаш) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқларни (чеклашлар) юклаши мумкин:

    • муайян жойларга бормаслик;
    • оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
    • муайян фаолият билан шуғулланмаслик;
    • муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик;
    • транспорт воситасини бошқармаслик;
    • маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик;
    • муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;
    • алоқа воситалари, шу жумладан, интернетдан фойдаланмаслик;
    • алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик.

    Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.

    Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо унинг умумий жазони ўташ муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

    Агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашлар) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.

    Озодликни чеклаш жазоси ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, мамлакатда доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

    Олий судга кўра, 2022 йилда суд томонидан жами 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 2020 йилда эса Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та иш кўриб чиқилган.

    18.04.2023, 13:10   Изоҳ (0)   75694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда фуқаро ногиронлик нафақасини ололмай қолганига сабаб бўлган судьяга чора кўрилди

    02.03.2023, 23:47

    Судьялар олий кенгашида қатор тайинловлар амалга оширилди 

    28.03.2023, 20:25

    Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус сотиб олинади

    18.04.2023, 12:56

    Андижонда 711 млн сўмлик товар ноқонуний олиб кетилаётганда тўхтатиб қолинди

    18.04.2023, 12:02

    Ўзбекистон ва Туркия пойтахтлари ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди

    18.04.2023, 11:30

    Россиядаги уйда юз берган ёнғинда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    18.04.2023, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор 

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55

    Twitter асосчиси қуёшда юриш вақтини назорат қилувчи Sun Day иловасини тақдим этди

    Технологиялар | 18 июл, 18:52

    Тошкентда ижарадаги уйида “Покер” ўйинларини ташкил этган хорижлик фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:45

    Корея Ўзбекистондан олтита хизмат ити харид қилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:35

    Тошкентда аёл фарзанди билан тортишиб қолган болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.