• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хотин-қизларни зулм ва зўравонликдан ҳимояловчи қонун кучга кирди. Асосий жиҳатлар

    Ўзбекистонда оилавий ёки жинсий зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортишга доир қонун қабул қилинди. Эндиликда зўравонларга нисбатан жазо чоралари уларнинг қилмишидан келиб чиқиб белгиланади.

    Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қонунни имзолади. Ҳужжат асосида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

    Зўравонлик — жиноят

    Сўнги вақтда ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан энг кўп муросасизлик, танқидий муносабатлар билдирилаётган масала —зўравонлик. Айниқса, апрель ойи бошида Хоразм вилоятида Адлия бошқармаси бошлиғи ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи томонидан 3 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси 10 ой давомида зўрлаб келингани ҳақидаги хабар жамоатчиликни жунбишга келтирди. Шу каби воқеалар фонида зўравонликка қарши жиддий чоралар кўриш зарурлиги бот-бот такрорлаб келинади.

    Маълумотларга кўра, 2021—2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёл-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Шундан 61 мингдан ортиғи (85 фоизи) оилада содир этилган зўравонликлардир. Республикада 2020 йилда 156 та, 2021 йилда 243 та номусга тегиш жиноятига қўл урилган. Буларнинг барчаси зўравонликка қарши курашишни қонунчилик орқали мустаҳкамлашга бўлган талабни оширганди. Бу бўйича янги қонуннинг қабул қилиниши айнан жамоатчилик фаоллиги ва талаби натижасида амалга ошди дейиш мумкин.

    Президент администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева Telegram’даги саҳифасида ушбу қонун билан аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш таъминланишига ишонч билдирди.

    Саида Мирзиёева
    Фото: Telegram

    “Биз ниҳоят тажовузкорларни жавобгарликка тортиш орқали аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қила оламиз. Эндиликда вояга етмаган шахс билан алоқа жамоат хавфи бўлмаган жиноятлар тоифасидан оғир жиноят қаторига ўтди. Биз вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилган ва қамоқдан қутулиб қолмоқчи бўлганлар учун бўшлиқларни ёпамиз. Энди бу қилмиш узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Бу эса давлат ҳар қандай зўравонликка қарши қатъий курашаётгани ҳақида жиноятчиларга яққол ишора. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас”, – деб ёзган у.

    Номусга текканлик учун жазо оғирлашди

    Қонун билан Жиноят кодексига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади. Илгари бундай жиноят учун жазо муддати 3 йилдан 7 йилгача бўлган.

    Мазкур жиноятлар ногиронлиги бўлган шахсларга, собиқ хотинига, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилиши, жабрланувчига қараб туриш юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан содир этилиши жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат деб топилиши назарда тутилмоқда.

    Шу билан бирга, 18 ёшга тўлмаган шахсларни, яқин қариндош, собиқ хотин, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахс ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни жинсий алоқа қилишга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди. Мазкур жиноятлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

    Оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланди

    Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғорда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга шахсга нисбатан:

    • мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш;
    • мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш;
    • уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, мазкур ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима ёки 160 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

    Агар етказилган жароҳат оғирлаштирувчи ҳолатларни келтириб чиқарса, хусусан, соғлиқнинг узоқ вақт (камида 21 кун, аммо 4 ойдан кўп бўлмаган даврда) ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг 10 фоизидан 33 фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш содир этилса, 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

    Фото: “Дарё”

    Вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш жавобгарликка сабаб бўлади

    Қонунга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади. 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилганлик учун эса 2 йилдан 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

    Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланди. Мазкур жиноят оғирлаштирувчи ҳолатларда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилган жазоланади

    Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш, вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналар ташкил этиш жиноятлари жиноятга тайёргарлик ёки суиқасд босқичида тўхтатилганда, мазкур жиноятлар учун жазо тайинлашда енгиллик берилмайди. Қуйидаги жиноятларни содир этганларга жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмайди:

    • 18 ёшга тўлмаган жабрланувчи номусига тегиш ва уни жинсий алоқага мажбур этиш билан боғлиқ жиноятлар;
    • 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа ёки унга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш;
    • вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш;
    • вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар.

    Аёлни ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиб, жарима миқдори БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача ёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди. Аввалги тартибда БҲМнинг 50 бараваригача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари назарда тутилганди.

    Шаҳвоний шилқимлик қилганлик учун жавобгарлик

    Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган, шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфаси ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.

    Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш каби маъмурий қилмишлар:

    • 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга;
    • 120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга;
    • маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиб, мазкур ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

    Шунингдек, хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғорда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаганлик учун БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.

    Навбат қонун ижросига

    Яқинда бўлиб ўтган Сенатнинг 39-ялпи мажлисида мазкур қонун сенаторлар томонидан муҳокам қилинганди. Мажлисда парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева зўравонлик оғир жиноятлиги одамлар онгига чуқур ўрнашсагина натижа кутилганидек бўлишини айтган.

    Танзила Норбоева
    Фото: Сенат

    “Қонунларнинг қатъийлашаётгани, жавобгарликнинг кучайтирилаётгани яхши, лекин бу жамиятимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун зарур бўлган охирги восита эмас. Бу нормалар одамларнинг тафаккури ва хотираси билан бирга юрагидан ҳам жой олиши керак. Бутун жамият фаол бўлиши лозим. Дунёқараш ўзгариши зарур.

    Катта-кичик, аёл-эркак бўлсин — инсонга, шахсга нисбатан зўравонлик қилиш, уни таҳқирлаш, ҳақ-ҳуқуқини поймол қилиш асло тоқат қилиб бўлмайдиган ҳолат, оғир жиноят эканлиги одамлар онгига чуқур ўрнашсагина натижа кутилганидек бўлади. Бу энди биргина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки таълим-тарбияга масъул тузилмаларнингина иши эмас, балки барчамизнинг вазифамизга айланиши зарур”, — деган Сенат раиси.

    Умуман олганда, қонун билан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб муҳим жиҳатлар қамраб олинган. Зўравонларга нисбатан қўлланадиган жазолар ҳам аниқ белгиланган. Буёғига натижалар қонун ижроси билан боғлиқ бўлади.

    15.04.2023, 14:30   Изоҳ (0)   16051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг тўрт туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар 336,6 млн сўм зарар етказди 

    15.04.2023, 14:05

    Самарқандда Афғонистон масаласи: 7 та давлат вазирлари “Толибон”дан нималарни сўради? 

    15.04.2023, 14:00

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

    15.04.2023, 13:43

    Тошкентда спа-салонига борган эркак массажчининг телефонини олиб қочди

    15.04.2023, 13:30

    ЎзЛиДеП: Инсон қадри улуғланган қомус

    15.04.2023, 13:30

    Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

    15.04.2023, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.