• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ва Филиппин энг йирик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади. Хитой бундан норози

    АҚШ ва Филиппин тарихдаги энг йирик Баликатан қўшма ҳарбий машғулотларини бошлади, унда 17 мингдан ортиқ аскар иштирок этади. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар Хитойнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳаракатларидан хавотирлар фонида мустаҳкамланмоқда, деб ёзади Reuters.

    Фото: Getty Images

    Жанговар отишма, десант ва авиация операциялари, кибермудофаа ва терроризмга қарши курашни ўз ичига олган манёврлар тахминан уч ҳафта, 28 апрелгача давом этади. Машғулотдан кўзланган мақсадлардан бири — “денгиздан зарба бериш бўйича қўшма тактика ва тартибларни ўрганиш”, дейди Филиппин ҳарбийларининг манёврларига раҳбарлик қилувчи генерал майор Марвин Ликудин.

    Ўз навбатида америкалик генерал майор Эрик Остиннинг таъкидлашича, Баликатан машғулотлари унда иштирок этувчи томонларни “чинакам чақириқларга биргаликда жавоб бериш”га тайёрлайди. Бундан ташқари, бу ҳафта Вашингтонда АҚШ ва Филиппин мудофаа котиблари ва ташқи ишлар вазирларининг етти йил ичида биринчи учрашуви бўлиб ўтади.

    Пекин АҚШ ва Филиппиннинг ҳаракатларини танқид қилмоқда

    Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 10 апрель куни АҚШ—Филиппин қўшма машғулотларини танқид қилиб, улар “Жанубий Хитой денгизидаги баҳсларга аралашмаслиги керак, Хитойнинг ҳудудий суверенитети, денгиздаги ҳуқуқ ва манфаатлари, шунингдек хавфсизлик бўйича манфаатларига камроқ зарар етказиши шарт” деб таъкидлади.

    Шу билан бирга, ўша куни Хитойнинг ўзи Тайван яқинида уч кунлик ҳарбий машғулотларни якунлади, улар давомида аниқ зарбалар бериш ва расмий Пекин ўз ҳудуди деб биладиган оролни блокада қилиш амалиёти ўтказилди.

    Вашингтон ва Манила ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда

    Reuters таъкидлаганидек, Вашингтон ва Манила ўртасидаги муносабатлар Филиппин президенти кичик Фердинанд Маркос даврида сезиларли даражада илиқлашди — февраль ойида у АҚШ учун Филиппиндаги ҳарбий базаларга кириш имкониятини кенгайтирган эди. 

    Ҳар йили ўтказиладиган Баликатан машғулотларининг мисли кўрилмаган даражада кенгайтирилиши икки мамлакат мудофаа алоқалари яхшиланганини кўрсатади. Маркосдан аввалги президент Родриго Дутерте эса, аксинча, Пекин билан яқинроқ алоқаларни ўрнатиш учун ҳарбий машғулотларни қисқартирган эди.

    12.04.2023, 14:12   Изоҳ (0)   5931
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон ва Россия Афғонистон чегараси яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда (фото)

    04.04.2023, 15:03

    Хитой “сепаратист кучларни огоҳлантириш” сифатида Тайван яқинида ҳарбий машғулотлар бошлади

    08.04.2023, 10:54

    “Қопга солиб, командирга юборинглар”. Telegram каналларда украиналик ҳарбийнинг бошини кесишгани тасвирланган видео тарқалди

    12.04.2023, 12:54

    Туркманистон ҳукумати Туркиянинг қизил электромобилларини олишдан бош тортди ва оқ ранглисини сўради

    12.04.2023, 12:24

    Байден америкалик журналистнинг Россияда ҳибсга олинишига муносабат билдирди

    12.04.2023, 11:28

    Украинада Виктор Медведчукнинг рафиқаси қидирувга берилди

    12.04.2023, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07

    Маҳкумни озодликка чиқариб бериш учун 30 минг доллар талаб қилган адвокат қўлга олинди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.