• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Болалардаги юқори тана ҳароратини қандай тушириш керак?

    Ҳа, шундай: барча ота-оналар вақти-вақти билан фарзандининг ҳарорати кўтарилганига дуч келишади. Кимдир дарҳол иситма туширувчи препарат учун навбатчи дорихонага йўл олади, айримлар эса, аксинча, анъанавий тиббиётнинг “тасдиқланган ва хавфсиз” усулларига умид боғлайди. Шуни унутмаслик керакки, дори воситаларини қабул қилиш ёки қилмаслик учун ҳам асосли, ҳам етарли сабаблар мавжуд.

    Умуман олганда ҳар бир одам организмида, айниқса, гўдак организмида иккита физиологик жараён доимий равишда давом этади — иссиқлик ишлаб чиқариш ва иссиқлик узатиш. Баъзан, масалан, бирор юқумли касаллик ҳужум қиладиган бўлса, иссиқлик ишлаб чиқариш кучаяди — бу пайтда 36,6 °C га тенг бўлган одатий кўрсаткичлар эмас, баъзан сезиларли даражада юқори ҳарорат кузатилади.

    Тана ҳароратини физиологик меъёрга тушириш учун бу иккала жараёнга ҳам таъсир қилиш мумкин: иссиқлик ишлаб чиқаришни камайтириш ва иссиқлик ўтказувчанлигини ошириш.

    Иссиқлик ишлаб чиқаришни камайтиришга ёрдам берадиган ҳаракатлар:

    • ўриндан турмаслик “постелний режим”. (Маълумки, бола сакраб ўйнаб юрганда, унинг танаси ҳаракатсиз ётгандан кўра кўпроқ иссиқлик ҳосил қилади);
    • овқатланишни камайтириш. (Бола кечки овқатни тўйиб еб олгач таомни фаол ҳазм қилишда унинг иссиқлик ишлаб чиқариши кескин кўтарилади, аксинча, овқат ҳазм қилиш тизимига минимал юк тушганда тана ҳарорати ҳам табиий равишда пасаяди);
    • иссиқ ичимлик ўрнига салқин суюқлик (ёки овқат). (Иссиқ овқат ёки ичимликлар танага иссиқлик қўшади, салқинлари эса ортиқча иссиқликни йўқотишга ёрдам беради);

    Иссиқлик узатишни яхшилашга ёрдам берадиган ҳаракатлар:

    • хонадаги ҳавонинг салқин ва намлиги. (Гап шундаки, инсон турли ҳароратдаги ҳаводан нафас олиши мумкин, лекин доимо танамизнинг ҳароратига мос келадиган ҳароратдаги ҳавони чиқарамиз. Тана ичидаги ҳавони иситиш учун унга ўз иссиқлигимиздан беришимиз керак. Шунга кўра, агар бола нисбатан салқин ва нам ҳаводан нафас олаётган бўлса, у ҳолда тана физиологик равишда иссиқликнинг бир қисмини иситиш учун сарфлайди, шунинг учун ўз ҳароратини пасайтиради);
    • фаол терлаш. (Аслида тер ажралиши туфайли инсон танаси иссиқликни кўп миқдорда чиқариб юборади. Кўп суюқлик ичиш режими болада терлашни кучайтиради).

    Терлаш учун: биринчи навбатда — сув, сўнгра — малина!

    Фото: Woman

    Юқори ҳароратли боланинг сув ичиш режимига келсак, чақалоққа суюқлик сифатида нима беришингизга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кўпгина ота-оналарнинг кенг тарқалган хатоси шуки, улар болага фаол терлатадиган ва иситмани туширишга ёрдам берадиган қандай суюқлик бериш кераклигини билмайдилар. Масалан, болаларда иситма кузатилганда уларга ичириш учун энг машҳур рецептлардан бири — малина чойидир.

    Болада терлаш учун биринчи навбатда унинг танасини етарли миқдорда суюқлик билан таъминлаш керак. Бунинг учун сув, қайнатилган мевали компот, ўсимлик (диуретик эмас!) чой ва бошқалар идеалдир. Ва шундан кейингина, яъни боланинг танасига кўп суюқлик тушганидан сўнг, анъанавий терлатувчи ичимликларни беришингиз мумкин. Мисол учун, аллақачон айтиб ўтилган “сеҳрли” малина чойи.

    Нима учун болани сирка ва алкогол билан уқалаш мумкин эмас?

    Эҳтимол, шамоллаш вақтида катталардаги баланд ҳароратни ароқ ёки сирка билан қисман туширгандирсиз. Физика нуқтаи назаридан ушбу муолажанинг маъноси шундан иборатки, бир қисм сирка ёки алкогол билан теридаги тер тезроқ буғланади ва мос равишда иссиқликнинг бир қисмини ўзига тортиб олади.

    Ва боланинг териси қанчалик қуруқ бўлса (айнан иситма пайтида) — заҳар қонга тезроқ сингиб кетади. Сиз чақалоқни юқори ҳароратини туширмоқчи бўлиб спирт билан уқалайсиз, лекин тез ёрдам машинаси уни сирка кислотаси ёки алкогол билан жиддий заҳарланиш аломати билан олиб кетиши мумкин. Бу хавфга арзийдими?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, боланинг баданини тахминан 32-34  °C ҳароратдаги сув билан артиб олишингиз лозим.

    Дори билан даволашга қадам қўямиз

    Боладаги юқори иситма билан курашишнинг юқоридаги барча усуллари жуда самарали! Улар ҳақиқатан ҳам тезда боланинг тана ҳароратини 1-1,5 °C га камайтиришга қодир. Аксарият ҳолларда бу организмнинг ўз-ўзидан инфекцияга қарши курашиши ва “тикланиши” учун табиий жараён. Агар боланинг ҳароратини пасайтириш учун юқорида санаб ўтилган барча дорисиз усуллар ёрдам бермаган бўлса ва ҳарорат кўтарилишда давом этса, бу ҳолда фармацевтика препаратларидан фойдаланиш ўринли.

    Қандай дорилар самарали ва хавфсиз тарзда ҳароратни туширишга ёрдам беради?

    Фото: Woman

    Дарҳақиқат, кўтарилган тана ҳароратини дори-дармонларсиз тушириш мумкин. Кўп ҳолларда бу болага етарли бўлади. Бироқ дори терапиясидан фойдаланиш асосли ва зарур бўлган ҳолатлар мавжуд.

    Аввалига, одатда болаларни даволашда ишлатиладиган препарат шакллари ҳақида сўз юрицак. Шундай қилиб антипиретиклар қуйидаги шаклда бўлади:

    • ректал шамчалар;
    • таблеткалар, сироплар, аралашма ва бошқалар;
    • инексия орқали юбориладиган дорилар.

    Иситма туширувчи дориларнинг кўпи нафақат тана ҳароратига таъсир қилишини, балки бошқа “боғлиқ” хусусиятларга ҳам эга эканлигини билиш зарар қилмайди:

    • оғриқ қолдиради;
    • яллиғланишга қарши таъсирга эга;
    • қонни суюлтиради;
    • терлашни тартибга солади.

    Қандай ҳолларда боладаги ҳарорат дори воситалари ёрдамида туширилади?

    Болада ҳароратни пасайтириш учун антипиретик препаратларни қўллаш билан боғлиқ махсус кўрсатмалар мавжуд:

    • нафас олиш қийинлашуви ёки бўғилиш белгилари;
    • тиббий факт: тана ҳароратининг атиги 1 °C га ошиши организмнинг кислородга бўлган эҳтиёжини ўртача 15 фоизга оширади. Аксар болалар, айниқса, кичик ёшдаги болаларнинг нафас олиш мушаклари ҳали тўлиқ ривожланмаганлиги ҳисобга олинса, бундай ўткир кислород танқислигини тўлдириш жуда қийин. Шу боис агар чақалоғингиз иситма вақтида бўғилиб қолганини сезсангиз, бошқа халқона усулларни унутинг ва антипиретик дори беринг;
    • агар бола терлаш ва сийдик чиқаришдан ташқари суюқликни йўқоца (масалан, қусиш, диарея);
    • бола суюқликни ичишдан қатъиян бош торца ва кўп миқдорда сув ичиш режимини амалга оширишнинг иложи бўлмаса;
    • чақалоқ юқори ҳароратга тоқат қила олмаса (кўп болалар ҳатто, 37 °C ҳароратда ҳам ўзларини ёмон ҳис қилишади — суюқлик ичишдан бош тортишади, ташвишланишади ва ҳоказо);
    • боланинг ноодатий ҳолати (инжиқлик, “истерика”, чинқириб йиғлаши, қўрқув ва бошқалар);
    • асаб тизимининг жиддий касалликлари мавжудлиги (масалан, эпилепсия, менингит ва бошқалар);
    • агар бола илгари иситма фонида тутқаноқни бошдан кечирган бўлса;
    • ҳарорат 39 °C кўтарилса.

    Антипиретик ишлаяптими ёки йўқ, қандай биласиз?

    Жуда оддий — таъсир кейинги 30-45 дақиқада қайта сезилиши керак. Препарат қўлланганидан сўнг ҳарорат 30-45 дақиқа давомида пасаймаса (ва ректал шамлардан фойдаланганда 60-90 дақиқа ўтгач), бу дори ишламаётганлигининг аниқ кўрсаткичидир. Ва бу, албатта, тиббий ёрдамга мурожаат қилиш учун сабабдир.

    Масъулиятли, меҳрибон ва соғлом ота-она сифатида сиз антипиретикларни қўллаш иситма учун дори бўлмаган ёрдамнинг ҳеч қайси усулини бекор қилмасликни билишингиз лозим. Ахир кечаси чақалоқ учун антипиретик шам қўйсангиз ҳам, лекин хона ҳамон қуруқ ва иссиқ бўлса, гўдак танаси сувсизланади, дори керакли таъсирни кўрсатмайди. Боладаги ҳароратни пасайтириш учун мўлжалланган ҳар қандай дорилар фақат тегишли шартлар бажарилганда самарали бўлади — булар сиз билган дори-дармонсиз иситма туширувчи усуллардир.

    Мавзуга доир:

    • Фарзандларини даволашда ота-оналар томонидан йўл қўйиладиган 6 та кенг тарқалган хато
    • Боланинг иситмаси баланд, қўл-оёқлари эса муздай: Бундай вақтда қандай йўл тутиш керак?
    • Боланинг тана ҳарорати кўтарилганда қандай йўл тутиш керак?
    11.04.2023, 14:35   Изоҳ (0)   43179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёдаги энг фойдали маҳсулот: зайтун ёғининг сиз билмаган шифобахш хусусиятлари

    10.04.2023, 18:40

    Кўз саломатлигини яхшилаш учун мунтазам равишда қабул қилиш керак бўлган 3 хил витамин

    10.04.2023, 16:35

    Бош оғриғини мунтазам равишда бееътибор қолдирсангиз нима бўлади?

    07.04.2023, 10:30

    Товушсиз душманлар: симптомсиз кечадиган 4 хил хавфли касаллик

    06.04.2023, 18:40

    Кунгабоқар пистаси: қандай ҳолларда уни истеъмол қилиш мумкин эмас? 

    06.04.2023, 14:35

    Парҳез ва спорт залисиз вазн йўқотишни бошлаш учун 10 та маслаҳат

    06.04.2023, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик хонанда Дуа Липа турмушга чимоқда

    Лайфстайл | 13 июн, 14:17

    Disney муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун сунъий интеллектни судга берди

    Лайфстайл | 13 июн, 14:12

    Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати ҳақида нималар маълум?

    Дунё | 13 июн, 14:00

    Ҳатто Жеймс Кемерон ҳам адашади: “Титаник” фильмидаги тарихий хатоликлар

    Кино | 13 июн, 13:48

    Маркус Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи — мақсад: “Барселона”

    Спорт | 13 июн, 13:40

    Ўзбекистон суғориш тизимларини янгилаш учун 250 млн доллар қарз олади

    Ўзбекистон | 13 июн, 13:07

    “Ўтириб ишлаш Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини оширади” — олимлар

    Маслаҳатлар | 13 июн, 12:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.