Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида қалбаки пуллар муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳардаги деҳқон бозори олдида Nexia йўловчиси А.С. жами 13 дона 100 минг сўмлик қалбаки пулни ўтказиш мақсадида олиб келгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)