Андижон вилоятининг икки туманида жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари қарийб 270 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Улуғнор ва Хонобод туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Я.Т. ва Д.С. ўзларига тегишли умумий овқатланиш шохобчалари электр жиҳозларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тармоққа ўзбошимчалик билан улагани аниқланган.
Улар жами 268,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Изоҳ (0)