Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қайд этилишича, мулоқотда фаол парламентлараро алмашинувларни давом эттириш ва олий даражадаги келишувларни амалга оширишда иштирок этишнинг аҳамияти қайд этилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат аввалида давлат раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат тилаган.
Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги, шу жумладан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги сермаҳсул ҳамкорлик жадаллашиб бораётгани, Ўзбекистон—Россия дўстлик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани мамнуният билан таъкидланди.
Изоҳ (0)