Олий Мажлис Сенатининг 7 апрель куни бўлиб отган 39-ялпи мажлисида Олий суднинг 3 нафар судьясини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сенат матбуот хизматининг хабар қилишича, ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Сарварбек Раҳмонов, Ибрагим Алимов ва Азамат Икромовни Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, сенаторлар томонидан Сенат Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)