“Ўзгидромет” 8—11 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, 8—11 апрель тоғолди ва тоғли ҳудудларида, 10 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.
9—10 апрель кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, 22-25 метр/с гача кучайиши мумкин.
Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқини кузатилиши мумкин:
- Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
- Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Сҳирчиқ, Юқори Сҳирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
5—7 апрель кунлари ҳам тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши маълум қилинганди. “Ўзгидромет” тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.
Изоҳ (0)