Самарқанд вилояти Ургут туманида 3 март куни 18 ёшли келин ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2004 йилда туғилган А.С. “Терсак” маҳалласидаги ота-онасининг яшаш хонадонида номаълум сабабларга кўра, арқон ёрдамида бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 25 март кунги 6-сонли хулосасида, С.А.нинг ўлими осилишда бўйин азоларини сиртмоқ билан қисилиши оқибатидаги механик асфиксиядан келиб чиққани кўрсатилган.
Шу билан бирга, марҳума С.А.нинг турмуш ўртоғи С.С. томонидан ўз уяли телефонида сақланган Telegram мессенжерида ташкил этилган каналга жойлашган турмуш ўртоғининг фотосуратини тақдим этган.
Мазкур фотосурат кўздан кечирилганда, қайд этилган канал номланишидан беҳаёлик ва одобсизликдан далолат берсада, фотосуратдаги қизларнинг кийим-кечаги мавжуд бўлиб, обрўсизлантириш, камситиш ёки ахлоқ-одоб нормаларига зид келувчи белгилар мавжуд эмаслиги ҳамда фотосурат остида бирор ёзув, изоҳ ёки ҳаволалар мавжудлиги аниқланмаган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, бирон бир кишининг ҳаракатида жиноят таркиби ва жиноий ҳодиса аниқланмагани боис 2023 йил 1 апрель куни жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Изоҳ (0)