• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Божхона божидан озод қилинган маҳсулотларнинг нархи арзонлашмоқда

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, 36 турдаги товарларга нисбатан 2024 йилгача божхона божи қўлланилмайди. “Дарё” мухбири “Маkrо” супермаркетлар тармоғининг операцион директори ўринбосари Талаб Холбековдан божлари ноллаштирилган товарлар нархи қай даражада ўзгараётгани тўғрисида интервью олди.

    Фото: “Дарё” / Жалолиддин Жўрабоев

    — Қайси маҳсулотларнинг нархлари қай даражада ўзгарди?

    Масалан, сут маҳсулотларига келсак, бизда импорт қилинадиган товарларимиз бор, улар асосан Россия ва Нидерландиядан келади. Уларга максимал даражада, 30 фоизгача нархларни пасайтиришга эришдик.

    — Аввал нархлар қимматлик қилармиди, одамларда мана шу маҳсулотларни олиш даражаси қанақа эди?

    Албатта, импорт божи бўлгандан кейин ҳар битта нархга қўшимча қиймат қўшилади. Баъзи божлар 30 фоизгача эди, бу биз сотиб оладиган якуний нархларга таъсир қиларди. Чунки диструбютор ёки импортёр бу божхона божини товарнинг таннархига қўярди ва автоматик равишда бизга қимматроқ келарди. Ҳозирги кунда у ставка ноллаштирилгандан кейин, биз улардан арзон нархда оляпмиз. Бундан ташқари, ўзимиз ҳам максимал равишда нархларни туширдик. 

    Фото: “Дарё” / Жалолиддин Жўрабоев

    — Сут маҳсулотларига талаб қанақа бўлган?

    Талаб юқори эди, лекин нарх туширилгандан кейин яна ҳам ошди. Чунки биз ўзимиз ҳам бозорларга чиқиб аудит қилдик, нархларни ўргандик. Харидорлар билан гаплашдик, уларга ҳам жуда маъқул. “Инсон қадри” акциясига қўшилганимиз учун баъзи ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам нарх пасайтиришлар амалга оширдик. 

    — Цитрус мевалар неча фоизга арзонлашди, айнан қайси турлари?

    Цитрус мевалар 30 фоизгача арзонлашди. Масалан, грейфрут, апелсин, манго, мандаринларнинг нархлари максимал равишда тушди. Мана бу апелсинимиз Мисрдан келади (Миср апелсини), бунинг нархи ҳозир 30 фоизгача арзонлашди. Аввал 31 минг сўмдан сотганмиз. Ҳозир 24 минг 950 сўм бўлган. 6 минг сўмга арзонлашган. 

    — Истеъмол бозорида одамлар кўпроқ банан сотиб олади. Банан нархлари орада бир арзонлашганди. Ҳозир эса қимматлаб, 22 минг сўм бўлган. Бунинг сабаби нима?

    Бунинг асосий сабаби, биринчидан, логистикаси қимматлашиб кетган. Чунки олдин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан келарди, ҳозир бевосита Нидерландиянинг Роттердам шаҳридан олиб келиняпти айланма йўллар билан. Шунинг ҳисобига таннархи кўпайиб, бироз қимматлашган. Украина ва Россия ўртасидаги уруш таъсирини кўрсатган.

    — Нол ставка қўлланган кўп маҳсулотларни Россиядан сотиб олардик. Ноллаштиришдан олдин ҳам Украина ва Россия ўртасидаги ҳолат табиий равишда нархларнинг ошишига олиб келаётганмиди?

    Ҳа, Россиядан чит импорт қиладиган ҳамкорларимиз, катта компаниялар ўзининг штаб-квартиралари ва ишлаб чиқаришларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишни бошлади. Табиийки, бу Европа ва бошқа давлатларга жойлаштиришни бошлади. Натижада геополитика оқибатида логистика ҳам қимматлашди. Олдин, масаласан Россиядан 5 минг долларга келадиган нарса ҳозир Европадан 11 минг долларга келмоқда. Шунинг учун нархлар автоматик тарзда қимматлашиб кетганди. Мана бу ставкаларни ноллаштириш нафақат божхонада фойдага олиб келяпти, балки импортёрларга логистикасини қоплаб беришга ҳам ёрдам беряпти. Чунки президентимизнинг логистика бўйича ҳам алоҳида қарорлари бор, адашмасам, 50 фоизгача компенсация қилиб беради харажатларини. 

    Фото: “Дарё” / Жалолиддин Жўрабоев

    — Демак, импортёрларга икки баравар енгиллаштириш бўлдими?

    Ҳа, албатта. Нафақат логистика қимматлашди, биринчи навбатда ресурсларнинг нархи ошиб кетганди. Билсангиз, Россияга санкция қўлланиб, нефть, газ, ҳамма нарса автоматик тарзда қимматлашиб кетди. Уруш ҳам бор, ресурсларнинг қимматлашиши ҳам бор, логистиканинг ошиши ҳам бор. Бу импортёрга уч томонлама таъсир қилди, бунинг ортидан бизга таъсир қилди, биз эса нархларни ушлашга қийналиб қолдик. Фармон қабул қилинмаганда нархлар ҳозиргидан ҳам кўтарилиб кетиши мумкин эди. Бананни истеъмолчига авваллари 15–16 минг сўмга берилган бўлса, ҳозир мана уруш оқибатида 22 минг сўмга етган. Божхона божлари бекор қилинмаганда, 25–26 минг сўмгача чиқиб кетарди, чунки қимматлашади автоматик тарзда.

    — Ўзимизнинг ишлаб чиқарувчиларга бу фармон қай даражада таъсир қилади?

    Ўзимизнинг ишлаб чиқарувчиларга қачон таъсир қилиши мумкин? Агар улар ўзига маҳсулотни ишлаб чиқаришда керак бўладиган ингредиэнтлар ва буларни божхона билан олиб келадиган бўлса, улар ҳам енгиллаштирилган ва нархлари ҳам пасаяди. Мисол учун, шоколаднинг ингредиэнти бўлиши мумкин, шоколадни қанақадир пирожникка қўшиш мумкин. Шоколадга божхона ноллаштирилгандан кейин Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг нархи ҳам автоматик равишда тушади. Меваларнинг нархи пасайиши ҳам кейинги процедураларга ҳам таъсир қилади. Импорт қилинадиган сут маҳсулотларининг нархи тушгандан сўнг кофеинларнинг нархига ҳам таъсир қилиши керак. 

    — Фармон яна кўриб чиқилиши, рўйхат кенгайиши мумкин деган эҳтимоллар бор. Кўряпмиз, бу синов тариқасида қилинган. Назарий жиҳатдан яна қайси маҳсулотларга нисбатан божхона божларини олиб ташлаш керак, деб ўйлайсиз?

    Халқимизга ҳар битта товар категорияларида максимал равишда божхона божларини ноллаштиришса ёки миқдори пасайтирилса, бу истеъмол бозоридаги ҳаммага таъсир қилади. Нафақат тармоқларга, балки бозорларга ҳам таъсир қилади.

    — Одамлар сезяптими нархлар тушганини?

    Одамлар сезяпти, чунки кечаги аудитимизда ҳам кўрдик, ҳар битта харидларида ҳар битта бозорлигидан 10 фоизгача иқтисод қиляпти оилалар . Менимча, ҳозирги кунда нархлар барқарорлаштирилгани тўғри қарор бўлди.

    07.04.2023, 15:18   Изоҳ (0)   8049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 50 минг долларга АҚШга, 24 минг долларга эса Канадага юбормоқчи бўлганлар қўлга олинди

    07.04.2023, 15:10

    “Ташаббусли бюджет” ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

    07.04.2023, 14:39

    Гулистон шаҳри мамлакатнинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади

    07.04.2023, 13:38

    “Онлайн платформа бўйича мурожаатлар билан ишлаш фаолияти паст”. Сенаторлар омбудсманнинг 2022 йилдаги камчиликларини танқид қилди

    07.04.2023, 13:26

    Ўзбекистон Қозоғистонга маҳбусларни ташишга мўлжалланган махсус вагонларни етказиб берди

    07.04.2023, 13:09

    Сирдарё вилояти ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади 

    07.04.2023, 12:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.