Бугун, 5 апрель куни Тошкент шаҳрида “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбирлари ўтказилди. Унда тадбиркорлар, маданият, санъат ходимлари ва турли соҳа вакиллари ўз ҳикоялари билан йиғилганлар олдида чиқиш қилди.
Тадбирлардан биринчиси — Тошкент аэропорти ҳудудида бўлиб ўтди. Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон дунё мамлакатларига очилди, қўшни давлатлар билан муносабатлар тикланиб, чегараларда ҳаракатланиш осонлашди.
Тадбирга сўзга чиққанлар шу каби масалалар бўйича фикрларини билдиришди.
“Дарё” мазкур тадбирлардан фоторепортаж тайёрлади.
Яна бир тадбир — яқиндагина ўз биносига эга бўлган “Заковат” павильонида ўтказилди. Унда узоқ йиллар мобайнида “Заковат” интеллектуал ўйинида иштирок этиб келадиган билимдонлар ўтган вақт ичидаги қийинчиликлар ва бугунга келиб, эришилган натижалар бўйича гапиришди.
Изоҳ (0)