• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Одил судлов тизимининг самарадорлиги ҳақида хавотир уйғотади” — сунъий интеллект Хоразмда вояга етмаган қизларнинг зўрлангани ҳақида

    Хоразм вилояти Адлия бошқармаси ва фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари 10 ой давомида меҳрибонлик уйидаги уч нафар вояга етмаган қизни ўзлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлаб келгани хабар қилинганди. Ушбу ҳолат кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди — томонлардан бири амалдорларга адолатли жазо қўлланмаганини айтса, бошқаси танганинг иккинчи томони ҳам борлигини, ҳолатга қизларнинг ўзи ҳам айбдор эканини билдирди.

    “Дарё” мухбири ушбу ҳолат юзасидан OpenAI компаниясининг ChatGPT ҳамда ўзбек IT-мутахассислари томонидан яратилган Моҳира номли сунъий интеллектларнинг фикрларини олди.

    Моҳира нима дейди?

    Моҳира — ўзбек IT мутахассислари томонидан яратилган ўзбек тилини тушунадиган ва гапира оладиган илк сунъий интеллект. У фойдаланувчиларга умумий билимлар, математика, табиий фанлар, тарих, география каби мавзуларда ёрдам бера олади. Шунингдек, ўзбек маданияти ва ўзбек тили ҳақида ҳам маълумот беради.

    Журналист Моҳирага (сунъий интеллект) мавзу юзасидан атрофлича маълумот бериб (Хоразмда бир нечта амалдорлар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлагани, уларга суд енгил жазо бергани, ҳозирда суд ҳукми қайта кўриб чиқилаётгани ва ҳоказо), ундан ушбу вазият бўйича фикрларини сўради.

    Моҳира ушбу ҳолат жамоатчиликда одил судловнинг самарадорлигига нисбатан хавотир уйғотишини айтиб, ижро механизмларини кучайтириш кераклигини таъкидлади.

    “Бундай жиноятларни юзага келтирувчи омиллар мураккаб ва кўп қиррали (бўлади). Бироқ бу ишда айбдорлар ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож вояга етмаганларга нисбатан оғир жиноятлар содир этгани аниқ. Бундан ташқари, суд томонидан чиқарилган дастлабки ҳукм содир этилган жиноятларнинг оғирлигига мос келмаган кўринади. Бу жиноий одил судлов тизимининг самарадорлиги ҳақида хавотир уйғотади, ошкоралик ва жавобгарликни ошириш зарурлигини таъкидлайди (кўрсатади)”, — деб ёзди сунъий интеллект.

    Моҳиранинг ёзишича, бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги хабардорликни ошириш ва адолатни қарор топтириш чораларини кўриш зарур.

    “Биз ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, жумладан, болалар ҳуқуқлари тўғрисида таълим ва хабардорликни оширишни давом эттиришимиз, биринчи навбатда, бундай жиноятларнинг олдини олиш учун қонунлар ва ижро механизмларини кучайтиришимиз керак. Жазони қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор ижобий қадам бўлса-да, бундай жиноятлар такрорланмаслиги, жинсий зўравонлик ва зўравонлик қурбонларига нисбатан адолат қарор топтириш чоралари кўрилиши муҳим аҳамиятга эга”, — дея қўшимча қилди у.

    ChatGPT фикрлари

    ChatGPT — OpenAI томонидан яратилган сунъий интелект чатботи бўлиб, турли саволларга жавоб бериши, дастурчилар учун код ёзишга ёрдам бериши, талабалар учун эса курс ишларини ёзиб бериши мумкин. Бот ҳаттоки шеър ва иншолар ҳам ёза олади. OpenAI’нинг асосий вазифаси инсон мияси бажара оладиган ҳамма нарсани қилувчи сунъий интеллектни яратишдан иборат. 

    Open AI дастурчилари томонидан яратилган ChatGPT сунъий интеллектига ҳам юқоридаги маълумотлар тақдим этилиб, мавзу бўйича қарашлари ҳақида савол берилди. Унинг фикрича, Хоразмдаги ҳолатда жазонинг адолатсиз бўлгани адлия тизимидаги коррупция билан боғлиқ бўлиши мумкин.

    “Сунъий интеллект модели сифатида жиноятга сабаб бўлган омиллар ҳақида тахмин қилишим ўринли эмас. Бироқ айбдорларга берилган жазо мамлакат қонунчилигига мувофиқ бўлмагани аниқ кўриниб турибди. Жабрланувчиларни ҳимоя қилиш, келажакда шу каби жиноятлар содир этилишининг олдини олиш учун бундай ҳолларда адолат қарор топиши муҳим. Жиноятчиларга берилган енгил жазо адлия тизимидаги коррупция ёки қонунлар ижроси йўқлиги каби тизимли муаммоларни кўрсатиши мумкин, уларни ҳал қилиш керак”, — дея жавоб берди ChatGPT.

    Сунъий интеллектнинг сўзларига кўра, муносиб жазо чоралари жамиятни огоҳликка даъват этишда муҳим аҳамиятга эга.

    “Вояга етмаганларга нисбатан жиноят содир этган шахсларнинг жавобгарликка тортилиши ва муносиб жазоланишини таъминлаш нафақат жабрланувчиларнинг адолатини таъминлаш, балки жамиятда бундай жиноятларга йўл қўйилмаслигини кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, бутун жамият учун хабардорликни ошириш ва болалар учун хавфсиз жойларни яратиш орқали болаларга жинсий зўравонликнинг олдини олишга ҳаракат қилиш муҳимдир. Розилик ва чегараларни ҳурмат қилиш бўйича таълим, шунингдек, жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳам муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин”, — дея фикр билдирди ChatGPT.

    05.04.2023, 18:46   Изоҳ (0)   10201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланган уч эркак қўлга олинди

    05.04.2023, 18:28

    Ўзбекистонда бир қатор қурилиш материаллари импорти 2025 йилгача божхона божидан озод қилинади

    05.04.2023, 18:12

    Қашқадарёда асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

    05.04.2023, 17:31

    Зангиотада 2,5 минг оилага мўлжалланган 58 та кўп қаватли уй-жой қурилади

    05.04.2023, 17:23

    “Шералини ашуласини айтмайсан дейишарди” — Шоҳжаҳон Жўраев

    05.04.2023, 16:51

    Чироқчида пайдо бўлган айиқ мактаб биносига киришга уринганда ичкарида 35 нафардан кўп ўқувчи бўлгани маълум бўлди

    05.04.2023, 16:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бред Питтнинг Лос Анжелесдаги уйига ўғри тушди

    Лайфстайл | 29 июн, 13:35

    Путин Россия ҳарбий харажатларни камайтиришини айтди

    Дунё | 29 июн, 13:15

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 29 июн, 12:55

    Келиб чиқиши қироллик сулоласига бориб тақаладиган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 29 июн, 12:35

    Илия Топурия — UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпиони (видео)

    Спорт | 29 июн, 12:07

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    Лайфстайл | 29 июн, 11:30

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.