Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 14 апрель куни Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова дипломат МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этишини маълум қилди.
“14 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Ушбу тадбир Самарқандда бўлиб ўтади”, — дея маълумот берди Захарова.
Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг аксарияти ташқи ишлар вазирлари Самарқандда бўлиб ўтадиган МДҲ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этишини тасдиқлаган.
“Аксарият давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишда қатнашишларини тасдиқлади. Ўзбекистон томони ҳам учрашувни ўтказишга тайёрлигини маълум қилди”, — дейди МДҲ бош котиби Сергей Лебедев.
Изоҳ (0)