• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Рецептлар

    Рафаэлло, қуритилган мевали конфет: Ифторлик учун уйда тайёрлаш мумкин бўлган 5 хил ширинлик рецепти

    Дўкондаги ўзингизга ёққан ширинликларни уйда тайёрласангиз ҳам бўлади, бунинг учун вақт, маҳсулотлар ва рецепт кифоя. “Горяшая изба” нашри уйда тайёрлаш мумкин бўлган 5 хил ширинлик рецептини тақдим этди. Бу ширинликлар катталарга ҳам, кичикларга ҳам жуда ёқади. 

    Мазали трюфел

    Фото: “Горяшая изба” 

    Керакли масаллиқлар:

    • аччиқ шоколад — 200 г
    • 30 фоизли қаймоқ — 200 г
    • сариёғ — 25 гр
    • какао — 3 қошиқ
    • шакар кукуни — 2 қошиқ

    Тайёрланиши:

    1. Шоколадга қаймоқ қўшиб сув ҳаммомида эритиб олинг. Масса эриганда сариёғ қўшинг. Трюфелларни 8 соат давомида музлаткичга қўйинг.
    2. Какао ва шакар кукунини аралаштиринг.
    3. Шоколаднинг бир қисмини қошиқ билан олинг. Тўпчага айлантиринг ва какао кукунига солинг. Бу ишни дарҳол қилишингиз керак, чунки шоколад қўлда жуда тез эрийди. Ширинликларни ярим соат давомида музлаткичга қўйинг.

     Рафаэлло

    Фото: “Горяшая изба” 

    Керакли масаллиқлар:

    • сариёғ — 130 гр
    • кокос қириндиси — 130 гр ва яна 4 қошиқ
    • бодом — бир ҳовуч
    • қуюлтирилган сут — 4 ош қошиқ

    Тайёрланиши:

    1. Эритилган сариёғни қуюлтирилган сут ва 130 грамм кокос қириндиси билан аралаштиринг. Массани ярим соат давомида музлаткичга қўйинг.
    2. Бодомнинг пўстлоғини тозаланг. Бунинг учун уни 5-10 дақиқа давомида қайноқ сувга солиб қўйинг. Кейин ювиб ташланг. Шунда бодомнинг пўстлоғи осон тозаланади.
    3. Конфетчаларни ясанг. Ҳар бир тўпчанинг ичига бодом қўйинг. Уни кокос қириндисига ботириб олинг. Массани ярим соат давомида музлаткичга қўйинг.

    Ирис

    Фото: “Горяшая изба” 

    Керакли масаллиқлар:

    • Шакар — 200 гр
    • 30 фоизли қаймоқ — 200 мл
    • Сариёғ — 30 г
    • асал — 3 ош қошиқ
    • бир чимдим ванилин

    Тайёрланиши:

    1. Барча маҳсулотларни қалин таг қисмига эга бўлган идишга солинг. Уларни 30 дақиқа давомида ўртача оловда вақти-вақти билан аралаштириб, пишириб олинг.
    2. Уни бироз совитиб, силикон қолипларга қуйинг. Маҳсулотларни музлаткичга 8 соат, музхонага 30-40 дақиқага қўйинг. Ширинликлар қолипдан осонгина чиқиши керак.

    Қуритилган мевалардан тайёрланадиган фойдали ширинлик

    Фото: “Горяшая изба” 

    Керакли масаллиқлар:

    • қуритилган мевалар (майиз, туршак, хурмо, анжир) 1 ош қошиқ
    • ёнғоқ (бодомдан фойдалансангиз ҳам бўлади) — ярим қошиқ.
    • асал — 1 ош қошиқ
    • лимон — бир донанинг учдан бир қисми
    • кунжут — 3-4 ош қошиқ

    Тайёрланиши:

    1. Қуритилган меваларни ювинг ва 20 дақиқа давомида қайноқ сувга солинг. Кейин сувни тўкиб ташланг.
    2. Қуритилган мевалар, ёнғоқлар ва асални блендер идишига солинг. Лимон шарбатини сиқиб чиқаринг. Силлиқ массага айлантиринг.
    3. Кичик думалоқ тўпчалар ҳосил қилинг. Ҳар бирини кунжутга ботиринг.

    Қулупнайли зефир

    Фото: “Горяшая изба”

    Керакли масаллиқлар:

    • олма — 3 дона
    • бир ҳовуч қулупнай
    • шакар — 150 гр
    • агар-агар — 1 пакет (7 г)
    • тухумнинг оқи — 2 дона
    • лимон кислотаси — бир қошиқнинг учдан бир қисми
    • шакар кукуни

    Тайёланиши:

    1. Олмани тозаланг. Уни микротўлқинли печда юмшоқ бўлгунча пишириб олинг. Қулупнайни блендерда пюре ҳолатига келгунга қадар майдаланг. Сизга 250 мл қулупнай пюреси керак бўлади. Агар кам бўлса, уни сув билан суюлтириш мумкин.
    2. Иккита тухум оқига 50 грамм шакар ва лимон кислотасини қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.
    3. Мева пюреси, 100 грамм шакар ва агар-агарни қалин тагли идишга солинг ва 4 дақиқа давомида пиширинг.
    4. Тухумнинг оқини аралаштираётганингизда унга иссиқ пюрени қўшинг.
    5. Қандолат маҳсулотлари учун мўлжалланган пакетга пюрени солинг. Пюрени ўзингизга ёққан шаклда қуйиб олинг. Уларни хона ҳароратида тахминан бир соат қолдиринг, зефирлар қаттиқ ҳолатга келиши керак.
    6. Зефирнинг устига шакар кукунини сепинг.

    Ёқимли иштаҳа!

    04.04.2023, 15:40   Изоҳ (0)   7824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соя соуси қўшиб тайёрланадиган мазали товуқ қанотчалари рецепти

    01.04.2023, 15:30

    Ифторлик дастурхони учун: Қатиқ қўшиб тайёрланадиган печене рецепти

    31.03.2023, 18:30

    Ифторлик дастурхонига печенедан мазали торт тайёрлаймиз

    27.03.2023, 17:30

    Пишлоқли соус қўшиб тайёрланадиган мазали товуқли фрикаделка рецепти

    26.03.2023, 09:34

    Ифторлик дастурхони учун: қўй гўшти, сабзи ва картошка қўшиб тайёрланадиган хуштаъм таом рецепти

    23.03.2023, 17:45

    Сабзавотлар ва мол гўштидан хуштаъм салат тайёрлаймиз

    17.03.2023, 18:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.