Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Печенье ва қуюлтирилган сутли крем қўшиб тайёрланадиган юмшоқ, нозик таъмга эга ширинлик сизга ёқувчи десертлар қаторига кириши мумкин. Тортга ўзингизга ёққан меваларни ҳам қўшсангиз бўлади.

Фото: Lifehacker 

Керакли масаллиқлар:

  • шакар — 140 г;
  • маккажўхори крахмали — 40 г;
  • тухум сариғи — 3 дона;
  • сут — 500 мл;
  • сариёғ — 2 ош қошиқ;
  • ванилин — 2 чой қошиқ;
  • печенье — 175 г;
  • 33 фоизли қаймоқ — 200 мл;
  • шакар кукуни — 2 ош қошиқ.

Тайёрланиши:

  1. Шакар, маккажўхори крахмали ва тухум сариғини кўпиртиргич билан яхшилаб аралаштиринг. Аралаштириш пайтида, аста-секинлик билан сут қуйинг;
  2. Аралашмани идишга солиб, газга қўйинг, аралаштириб, қайнатиб олинг ва масса қалинлашгунча 5-6 дақиқа давомида пиширинг;
  3. Кремни идишга солинг, сариёғ ва ванилин билан аралаштиринг, салқин жойга идишнинг устини озиқ-овқат плёнкси билан ёпинг ва 3-4 соат давомида музлаткичга қўйинг;
  4. Печенеларни майда бўлакларга бўлинг. Совутилган кремга шакар қўшиб миксер билан яхшилаб аралаштиринг;
  5. Кремнинг ярмини совутилган қаймоққа аралаштиринг. Печенье қўшиб, аста-секинлик билан аралаштириб олинг;
  6. Крем билан печенеларни қолипга солинг. Тортга кремнинг иккинчи ярмини қўшинг ва 3-4 соат давомида музлатгичга қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Жазирама ёз: иссиқ кунларда ўзингизни қулай ҳис қилишингизга ёрдам берадиган 10 та тавсия
Маҳаллий
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди
Спорт
U-20 ЖЧ—2023. Аргентина ва Англия мусобақани тарк этди, Бразилия ҳамда Италия чорак финалда