Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жигарранг шакар иссиқ ҳароратда эриб, товуқ қанотчаларининг таъмини янада мазали қилади. Соя соуси таомга ўзгача таъм беради, унга ўзингизга ёққан кўкатларни ҳам қўшишингиз мумкин.

Фото: Lifehacker 

Керакли масаллиқлар:

  • товуқ қанотчалари — 300–1800 г;
  • саримсоқ — 2 донача;
  • жигарранг шакар — 2 стакан;
  • олма шарбати ёки узум циркаси — 2 ош қошиқ;
  • соя соуси — 4 ош қошиқ.

Тайёрланиши:

  1. Қанотчаларининг учини олиб ташланг. Қатланган жойидан иккига бўлиб кесиб олинг;
  2. Саримсоқни майдаланг. Шакар, цирка, соя соуси ва саримсоқни аралаштиринг. Тайёр бўлган соусни  товуқнинг устига солинг;
  3. Листни фолга билан ўранг. Товуқ қанотчаларини 1 соат давомида 180 даража ҳароратда қиздирилган печда пишириб олинг;
  4. Фолгани олиб ташланг. Ҳар бир бўлакни эҳтиёткорлик билан айлантиринг ва яна 45-60 дақиқа давомида пиширинг.

Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари