• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Пулини тўлаб, машина ололмаслик, банкир айби билан сарсон бўлиш жуда аламли” — янги автомобиль харидори

    “Дарё” интернет нашрида автомобиль харид қилиш учун “Ўзавтосаноат” ҳисоб рақамига машинанинг юз фоиз тўловини амалга ошириб, ҳамон автомобилини ололмаётган қашқадарёлик харидор ҳақида ҳикоя қилинганди. Мурожаатчининг таҳририятга такрорий мурожаат қилишига кўра, муаммо ҳамон ечимини топмаган.

    “Мен банк орқали ‘Ўзавтосаноат’га Gentra автомобили учун юз фоиз тўловни амалга ошириб, айтилган муддат ўца-да, ҳали ҳам автомобилимни ололмай юрган харидорман. Бу ҳақда мурожаат қилмаган жойим қолмади”, — дейди харидор Бекзод Фармонов.

    Бекзод Фармонов.
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчининг айтишича, муаммо “Дарё” нашрида оммага ошкор этилгач, мижоз пулини қабул қилиб олиб, ўз вақтида кўрсатилган манзилга ўтказмаган банк филиали раҳбари Алишер Мирзаев унинг хонадонига бориб, ёрдам беришини айтган.

    “Мақола чиққач, банк раҳбари уйимга келиб, мурожаат қилишни тўхтатишимни, муаммони ҳал қилиб беришини айтди. Аммо яна алдади”, — дейди Бекзод Фармонов.

    Аниқланишича, харидор 2022 йилнинг июль ойида "Aloqabank"нинг Қашқадарё вилояти филиали орқали Gentra автомобили учун тўловни амалга оширган.

    “Банк орқали биринчи пластик карточкамдан 65 миллион, иккинчисидан эса 12 миллион сўм пул тўладим. Банк ходими тўловлар бўлгани ҳақидаги маълумотномаларни қўлимга тутқазиб, пул сўралган жойга ўтказилганини айтди. Хурсанд бўлиб уйга қайтдим. Орадан уч ой ўтгач, автосалонга бориб, машинам қачон чиқишини, қолган 50 фоиз тўловларни қачон тўлашим кераклиги ҳақида маълумот олмоқчи бўлдим. Автосалон ходимлари эса уларга ҳисобимдан ҳеч қандай пул тушмаганини, шартноманинг 7 кунлик муддати ўтиб кетгани боис шартнома бекор бўлганини айтишди. Банкка келиб, вазиятга ойдинлик кирицам, банк ходимининг айби билан мен ўз вақтида тўлаган пулим автосалон ҳисоб рақамига тушмай, банкда қолиб кетган”, — дейди мурожаатчи.

    Бекзод Фармоновнинг айтишича, 2022 йилнинг декабрь ойида банк раҳбари ва автосалон масъули уни чақириб, “машинангиз заводдан чиқиб, автосалонга келди, мана бу машина сизники”, деб унга янги машина кўрсатган. Аммо кўп ўтмай бу ёлғон бўлиб чиққан.

    Бекзод Фармонов.
    Фото: “Дарё”

    “Мени чақириб, мана бу янги машина сизники, арзимас муаммоси қолди дейишгач, мен автомобиль тўловининг қолган қисмини ҳам тўладим. Лекин 2022 йилнинг декабрь ойи у ёқда турсин, 2023 йилнинг февраль ойида ҳам машинадан дарак йўқ. Банк раҳбарига нега мени алдадингиз десам, автосалон бошлиғига ишонгандим, у ҳам бизни алдади деяпти. Автосалон бошлиғи эса бу ҳақда гап бўлмаган деяпти. Хуллас, автомобиль пулини тўлиқ тўлаб қўйган бўлсам-да, ололмай сарсонман”, — дейди янги машина минишга иштиёқманд фермер.

    “Дарё” мазкур ҳолат юзасидан “Aloqabank”нинг Қашқадарё вилояти филали масъули Алишер Мирзаев билан икки маротаба — 2022 йилнинг сентябрь, 2023 йилнинг февраль ойларида мулоқот қилганди. Дастлабки мулоқотда масъул ҳақиқатан ҳам банк ходимларининг хатоси сабаб муаммо юзага келганини, бироқ мижоз билан келишганини ва айтилган муддатда муаммони ечиши ҳақида маълум қилганди. 2023 йилнинг февраль ойидаги такрорий мулоқотда эса муаммони ҳал этиш кечикканини, буни ОАВда ёритиб жамоатчиликни бундан бохабар қилиш керакмаслигини айтди. Шунингдек, у фермерга берган ваъдасини 2023 йилнинг 28 февраль куни бажаришини маълум қилганди. Аммо банк раҳбари яна ваъдасининг устидан чиқмаган.

    Харидорнинг “Дарё”га такрорий мурожаатида айтилишича, банк раҳбарияти мазкур муаммони банк филиали раҳбарини жазолаш билан ечишга уринган.

    “Банк раҳбарияти муаммони ечишни ходимини жазолаш деб билдик шекилли, менинг муаммойимга эътибор қаратилмади. Шу сабаб 2023 йилнинг 25 февраль куни вилоят прокуратурасига мурожаат қилдим. Ва қўлимдаги барча ҳужжатларни тақдим қилдим. Вилоят прокуратураси ҳам ишимни ўрганишни пайсалга солавергач, қайта-қайта мурожаат қилиб бордим. Учинчи марта борганимда, ишим шаҳар прокуратурасига ўтганини айтишди. Шаҳар прокуратурасига борсам, ишингиз вилоят прокуратурасидан бизга келмаган дейишди. Кейин вилоятдан код беришгач, ҳа бизда экан, тергов қилинаётган экан дейишди. Жамшид Абдуллаевич деган ходим ўрганаётган экан. Лекин айни кунгача ҳам ҳеч қандай натижа йўқ, прокуратура ҳам сарсон қилмоқда”, — дейди у.

    Мурожаатчи харидор 2023 йил инсон қадри юксалаётган пайтда банк раҳбари унинг шаъни ва қадр-қимматини камситганини айтмоқда.

    “Инсон қадри йилида банк раҳбари мижознинг устидан кулиб, шу даражада ўйин қилишга ҳаққи борми? Бунга ким ҳуқуқ берди?”, — дейди алданганини айтган харидор.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    03.04.2023, 23:55   Изоҳ (0)   12301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2030 йилга бориб метан чиқиндилар ҳажми 30 фоизга камайтирилади

    03.04.2023, 23:15

    Тошкентда аёл 3 фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлагани айтилмоқда (видео)

    03.04.2023, 22:30

    Ўзбекистонда иситиш тизими тадбиркорларга бошқарувга берилиб, уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олинади

    03.04.2023, 21:35

    Самарқандда уч ёшли бола ариқдан ўлик ҳолда топилди

    03.04.2023, 20:50

    Ўзбекистон Грузия билан алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириши мумкин 

    03.04.2023, 20:10

    Шавкат Мирзиёев Франция президентининг маслаҳатчисини қабул қилди

    03.04.2023, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.