Тошкент шаҳар Сергели туманида аёл уч нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура мазкур хабар юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, айни дамда тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Натижаси бўйича хабар берилади.
Аввалроқ Фарғона шаҳрида 14 ёшли ўқувчи қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди. 14 ёшли қиз Д.К. ўгай отаси билан жанжаллашиб қолган. Бунинг оқибатида Фарғона шаҳри Тарона кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг томига чиқиб олган ҳамда у ердан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган. Воқеа жойига борган Фарғона шаҳар ИИБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Д.К.ни томдан соғ-омон тушириб олган.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 18 ёшли талаба қиз Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)