Самарқанд вилояти Ургут туманида уч ёшли бола ариқдан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби “Дарё”га маълумот берди.
Хабарга кўра, 3 апрель куни соат тахминан 11:00 да Ургут тумани “Истиқлол” МФЙ Деҳқонобод кўчаси 48-уй ёнидан оқиб ўтувчи ариқ сел натижасида тошиб кетиб, “Гулистон” МФЙда ота-онаси қарамоғида яшаган 2020 йилда туғилган А.А.нинг мурдаси ариқ четига чиқариб юборган ҳолатда топилган.
Қайд этилишича, марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди. Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)