Авокадо — танамизнинг барча тизимларини қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган ҳақиқий дармондори. Ҳар куни битта авокадо истеъмол қилсангиз, соғлиғингизда қандай ўзгаришлар бўлишини кўринг.
Холестерин даражасини пасайтиради
Авокадо соғлом монотўйинмаган ёғларга бой бўлиб, улар вазн йўқотишга ёрдам беради, шунингдек, холестерин мувозанатини тартибга солади, “ёмон” холестерин даражасини пасайтиради, “яхши” холестеринни оширади. Шунинг учун ҳар куни авокадо истеъмол қилсангиз, юрак ва қон-томирларингиз ишончли ҳимоя остида бўлади.
Овқат ҳазм қилишни яхшилайди
Авокадода жуда кўп клетчаткалар мавжуд: кичик мева 10 граммни ўз ичига олади, бу кунлик эҳтиёжнинг деярли ярми. Клетчатка нафақат овқат ҳазм қилиш тизимининг нормал ишлаши учун зарур, балки тўйинганлик туйғусини узоқроқ сақлашга ва қоматни сақлашга ёрдам беради.
Иммунитетни кучайтиради
Авокадода инфекцияларга қарши курашда ёрдам берадиган Б витаминлари, шунингдек, саратон касаллигининг олдини олувчи табиий антиоксидантлар C ва Э витаминлари кўп. Бундан ташқари, авокадо таркибида катарактадан ҳимоя қилувчи антиоксидантлар лутеин ва зеаксантин мавжуд.
Уйқуни яхшилайди
Авокадода кўп бўлган магний стрессга қарши курашишда ёрдам беради. Ухлай олмасангиз ёки кечаси тез-тез уйғонсангиз, кечқурун бир оз авокадо истеъмол қилинг.
Тери ёш ва янги бўлади
Авокадодаги бой витаминлар ва монотўйинмаган ёғлар терини ёш ва эластик сақлайди, шунингдек, сочларга ёрқинлик қўшади ва ҳатто кўриш қобилиятини яхшилайди.
Изоҳ (0)