• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Организмдан ортиқча суюқликдан халос бўлишнинг тасдиқланган 9 та усули

    Организмда ортиқча суюқлик борлигини қандай билиб олиш мумкин? Суюқликни ушлаб туришнинг энг сезиларли белгиси шишдир. Юз шишади, оёқларнинг тўпиқ атрофи оғирлашади ва ҳажми катталашади, бармоқ билан босганда ҳалқалар ҳосил бўлади. Аммо ортиқча сув шиш пайдо бўлишидан анча олдин пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

    Нима учун организм ортиқча суюқлик тўпланади?

    Организм турли сабабларга кўра сувни ушлаб қолади. Бу баъзан табиий ва нисбатан зарарсиз ҳам бўлади. Масалан:

    • Ҳайз даври олдидан ёки ҳомиладорлик;
    • Жуда шўр овқатлар истеъмол қилиш одати;
    • Узоқ вақт ҳаракатсизлик. Масалан, самолётда ёки автобусда бир неча соат ўтиришга тўғри келганда, суюқлик қўл оёқларнинг пастки қисмида тўпланади.

    Шунингдек, шиш баъзи дориларнинг ён таъсири бўлиши мумкин. Хусусан, гипертония ва диабет учун буюрилган дорилар, эстрогенга асосланган гормонал воситалар, стероидлар. Ҳатто, ибупрофенлар ҳам баъзида суюқликни ушлаб қолишга олиб келади.

    Аммо гоҳида шиш қуйидаги жиддий ҳолатларга сабаб бўлади:

    • Сурункали юрак етишмовчилиги;
    • Буйрак касаллиги;
    • Сирроз;
    • Сурункали веноз етишмовчилиги;
    • Лимфа тизими билан боғлиқ муаммолар;
    • Узоқ муддатли протеин етишмаслиги.

    Ортиқча суюқликни чиқариб юбориш керакми?

    Соғлом одамлар учун суюқликни ушлаб қолиниши кўпроқ эстетик муаммодир. Ҳайз давридаги гормонал ўзгаришлар ёки кечаси тузланган балиқни истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган шиш, одатда, бир неча кун ичида ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бу жараённи тезлаштириш керакми ёки “ва шундай бўлаверадими” ўзингизга боғлиқ.

    Аммо шиш мунтазам, доимий бўлиб қолса ёки аллақачон мавжуд касалликлар фонида пайдо бўлса, масалан, юрак-қон томир касалликлари, бу ҳолда ортиқча суюқликдан халос бўлишингиз керак. Акс ҳолда, ортиқча сув юрак, буйраклар, томирлар учун қўшимча юк бўлиб аҳволингизни ёмонлаштиради.

    Қачон шифокорга мурожаат қилиш зарур?

    Дунёдаги энг йирик тадқиқот ва тиббий марказлардан бири Майо Cлиниc мутахассислари таҳдид қилувчи белгиларни санаб ўтади. Агар уларни сезсангиз, имкон қадар тезроқ тиббий ёрдам олишга ҳаракат қилинг.

    • Тўсатдан шиш кўкрак оғриғи, нафас қисилиши, чалкаш қисқа нафас олиш билан бирга келади. Бу ўпка шиши ёки анафилактик шокнинг белгиси бўлиши мумкин. Бундай аломатлар кузатилганда дарҳол 103 ёки 112 рақамини теринг.
    • Шишган жойнинг териси шу қадар чўзилганки, у ярақлаб туради. Ёки шишган жойни босгандан сўнг пайдо бўладиган чуқурча узоқ вақт давомида қолади. Бундай белгиларда билан терапевтга мурожаат қилиб, у томонидан тайинланган текширувлардан ўтинг.
    • Кўп вақт ўтирганингиздан сўнг, оёқ шишади, оғрийди ва бу ҳолат узоқ вақт давом этади. Чуқур томир тромбози шундай намоён бўлади. Терапевт, флеболог ёки қон томир жарроҳи билан боғланинг.

    Бундан ташқари, хавфли белгилар бўлмаган тақдирда ҳам даволовчи шифокорга ҳолат юзасидан учраб қўйган фойдадан ҳоли бўлмайди.

    Организмдаги ортиқча суюқликдан қандай халос бўлиш лозим?

    Ушбу усуллар соғлом одамларга мўлжалланган. Аммо шифокорлар уларни кўпинча сурункали касалликларга чалинган беморларга ҳам тавсия қиладилар ( ҳар қандай ҳолатда ҳам давом этишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг!).

    1. Танани қиздиринг

    Суюқликни ушлаб туриш кўпинча қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ. Қон маълум бир ҳудудда турғунлашганда, босим кўтарилади ва намлик томирлар деворлари орқали ҳужайралараро бўшлиққа сиқиб чиқа бошлайди. Ва шу жойда у тўхтаб қолади.

    Суюқликнинг турғунлигидан халос бўлиш учун танани енгил қиздириш кифоя. Бу қон айланишини яхшилайди ва танадан буйраклар орқали ортиқча намликни олиб ташлашга ёрдам беради. Терапевтингиздан қайси машқлар сиз учун энг самарали ва хавфсиз бўлишини сўраб олинг.

    1. Енгил уқаланг

    Юмшоқ босим билан шишган жойларни юракка томон уқаланг. Бундай массаж тўқималардан ортиқча суюқликни чиқариб юборишга ёрдам беради ва кейин у қон оқимига киради, сўнг буйраклар томонидан филтрланади.

    1. Оёқларини юқорига кўтариб ётинг

    Ҳаддан ташқари суюқлик кўпинча оёқларнинг тўқималарида тўпланади — оддийгина тортишиш туфайли оёқларнинг пастки қисмидаги томирларда қон оқими мураккаблашади.

    Ётганингизда ва оёқларингизни юрак даражасидан юқорига кўтарганингизда (масалан, тўпиқларингизни ўралган қалин сочиқ ёки ёстиққа қўйинг), универсал тортишиш сиз учун ишлай бошлайди. Қон юрак томон оқади томирлар деворларига босим пасаяди, оёқларнинг пастки қисми тўқималаридаги суюқлик қон оқимига қайтади.

    1. Машқ қилинг

    Вазифангиз шу қадар фаол ҳаракат қилишки, натижада терлайсиз. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамлар машғулотлар бажарганда соатига ўртача 0,5 дан 2 литргача суюқликни йўқотадилар. Фарқи организмнинг индивидуал хусусиятлари, юк даражаси, атроф-муҳит ҳарорати ва танланган кийим билан боғлиқ.

    Бундан ташқари, машқлар пайтида мушаклар кўпроқ сув талаб қилади ва сув уларга атрофдаги тўқималардан келади. Шундай қилиб машғулотлар бир вақтнинг ўзида сизни шишдан қутқаради.

    1. Сиқиб турувчи узун пайпоқлар кийинг

    Бу оёқларда қон айланишини яхшилаш ва суюқликни ушлаб туришдан халос бўлишнинг яна бир усулидир.

    1. Рецептсиз диуретикни қабул қилинг

    Бундай воситалар буйраклар фаолиятини рағбатлантиради ва танадан ортиқча сувни чиқариб юборишга ёрдам беради.

    Диуретикларнинг ён таъсири борлигини билиб олинг. Шунинг учун уларни фақат терапевт билан маслаҳатлашганидан кейин қабул қилиш зарур.

    1. Шўр таомлардан воз кечинг

    Шўр овқат организмда суюқликни ушлаб қолинишига олиб келади. Бу физиологик жараён.

    Истеъмол тузининг асосий элементи натрийдир. Инсон танасининг суюқликларида ҳар доим унинг тахминан бир хил миқдори мавжуд. Эриган натрий (ва бошқа электролитлар) концентрацияси осмолярлик деб аталади. Инсон соғлом бўлиши учун у маълум, жуда тор чегаралар ичида бўлиши керак.

    Шунинг учун организмга кўп миқдорда туз тушганда, танамиз ортиқча натрийни суюлтириш учун сувни ушлаб туришни бошлайди.

    Суюқликни ушлаб туришни қўзғатмаслик учун ЖССТ мутахассислари кунига 5 граммдан кўп бўлмаган туз истеъмол қилишни тавсия этади.

    1. Калийга бой таомларни истеъмол қилинг

    Ушбу минерал натрий концентрациясини камайтириш қобилиятига эга. Бу танадан ортиқча сувдан халос бўлишга ёрдам беради. Жараён қандай содир бўлишини юқорида батафсил баён қилдик.

    Америка юрак ассоциацияси калийга бой озиқ-овқатларни санаб ўтади:

    • Баргли кўкатлар, масалан, исмалоқ;
    • Нўхат;
    • Картошка;
    • Қўзиқоринлар;
    • Банан;
    • Авокадо;
    • Помидор ва помидор шарбати;
    • Apelsin ва унинг шарбати каби цитрус мевалари;
    • Олхўри, ўрик, бошқа данакли мевалар ва уларнинг шарбати;
    • Майиз ва хурмо;
    • Ёғ миқдори 1 фоизгача бўлган сут;
    • Ёғсиз ёгурт;
    1. Магнийга бой таомларни истеъмол қилинг

    Тўқималарда суюқликни ушлаб туриш ва унга ҳамроҳ бўлган шиш магний етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкин. Шунинг учун баъзида бу минералга бой парҳез ортиқча сув билан курашишга ёрдам беради.

    Қуйидаги маҳсулотлар магнийга бой саналади:

    • Ёнғоқ ва уруғлар;
    • Дуккаклилар;
    • Клетчаткага бой донлар;
    • Кам ёғли сут маҳсулотлари;
    • Баргли кўкатлар;
    • Қора шоколад.

    Мавзуга доир:

    • Оч қоринга ичмаслик керак бўлган 4 турдаги ичимлик
    • Юз шишиб қолишининг сабаблари ва ундан қутулишнинг 9 та самарали усули
    • Ичимиздаги душман: ортиқча вазндан халос бўлишга халақит берадиган уйдаги 5 та нарса
    27.03.2023, 20:55   Изоҳ (0)   8485
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?

    27.03.2023, 13:27

    Соғлиққа зиён келтирмаслик учун калсий ва магнийни қай тарзда қабул қилиш керак?

    27.03.2023, 10:48

    Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?

    25.03.2023, 21:30

    Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?

    25.03.2023, 17:30

    Бўйин оғриғи: нима учун пайдо бўлади ва оғриқни бартараф этиш чоралари

    24.03.2023, 15:50

    Уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган самарали усуллар

    23.03.2023, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.