Наманган вилояти Косонсой туманидаги 2-мактаб директори ва ўқитувчиси ўртасида жанжал юзага келди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Суриштирув натижаларига кўра, 28 февраль куни мактабда 1980 йилда туғилган директор ва 1959 йилда туғилган ўқитувчи ўртасида низо келиб чиққан. Оқибатда директор ўқитувчининг юз қисмига боши билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчининг аризасига асосан туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ (0)