• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Қонунчиликда ечими топилмаган ҳар қандай масала фуқаро фойдасига ҳал этилиши тарихий қадамдир” — депутат Конституцияга киритилаётган ўзгариш ҳақида

    Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар доирасида фуқаро ҳамда давлат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар алоҳида белгиланяпти. Хусусан, 20-моддага ҳар қандай вазиятда дастлаб халқни айбдор деб ҳисоблашга оид эскича қарашларни парчалайдиган янги норма киритилмоқда. Яъни эндиликда давлат билан юзага келган қонунчиликдаги зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилинади.

    Бунда асосий урғу инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шу жумладан, инсонлар оғирини енгил қилиб, турмуш тарзини яхшилашга қаратилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Аъзамова “Дарё” нашрига бу борадаги мулоҳазаларини тақдим этди.

    Гулруҳ Аъзамова
    Фото: Қонунчилик палатаси

    Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан, БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та факултатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.

    Бунчалик эътибор берилаётган давлат манфаатидан ҳам юқори қўйилаётган инсон ҳуқуқларининг ўзи нима? Инсон ҳуқуқлари ҳар бир инсоннинг миллати, яшаш жойи, жинси, ирқи, дини, тили ва бошқа белгиларидан қатъий назар, ажралмас ҳуқуқларидир. Барча одамлар ҳар қандай турдаги камситишларни истисно қилган ҳолда, инсон ҳуқуқларидан бир хилда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Ушбу ҳуқуқлар ўзаро боғлиқ ва ажралмасдир.

    Айнан шу тамойил “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 1-моддасида “Барча одамлар эркин туғилади ва қадр-қиммати ва ҳуқуқлари бўйича тенгдир” деб қатъий белгиланган. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларини тан олиш нафақат уларни амалга ошириш ҳуқуқини, балки муайян мажбуриятларни бажаришни ҳам англатади. Халқаро ҳуқуққа мувофиқ, давлатлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳимоя қилиш ва уларни рўёбга чиқариш мажбуриятларини ўз зиммаларига оладилар.

    Шунинг учун конституциявий қонун лойиҳасининг 20-моддасини такомиллаштириш, аниқ механизмлар билан тўлдириш зарурияти туғилди. Ушбу моддада Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳамда давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқлиги белгиланмоқда.

    Амалдаги Конституцияда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар, деб умумий тушунчалар белгиланган эди.

    Янгиланаётган Конституцияда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши аниқ кўрсатиб берилмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги таъкидланмоқда.

    Эндиликда инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши устувор этиб белгиланмоқда.

    Ҳар бир давлат ўз фуқаролари билан муносабатга киришар экан, алоҳида ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Яъни давлат ҳам, фуқаро ҳам ўзига хос ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга.

    Масалан, давлат фуқаролар учун хавфсизлик, фаровонлик, тинчлик ва яхши ҳаёт кечириш учун шарт-шароитлар яратиб бериш каби мажбуриятларга эга бўлса, фуқаролар қонунларга бўйсуниш, бурч ва мажбуриятларни бажариш каби масъулиятни ўз зиммасига олади.

    Янги Конституцияда ушбу принциплар алоҳида белгиланяпти. Бунда асосий урғу инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига қаратилмоқда, шу жумладан, қонунлар инсонлар оғирини енгил қилиб, турмуш тарзи яхшиланишини таъминлаши лозим.

    Масалан, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланади, дейиляпти. Яъни, бунда ҳам жазолаш ёки бошқа таъсир кўрсатишнинг чегараси инсонийликка бориб тақалади.

    Айтайлик, шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи, лекин у давлат рўйхатидан ўтиш босқичларини қилмасдан ёки рухсат берувчи ҳужжатларни олмасдан иш бошлади. Бундай ҳолат учун яқин йилларгача унинг фаолияти тугатилган ёки тўхтатиб қўйилган.

    Бугунги кунга келиб, унга ўзи содир этган ҳаракат ҳуқуқбузарлик эканлиги тушунтирилади ҳамда рухсат берувчи ёки лицензия ҳужжатини олиш учун муайян вақт ажратилади. Бундан кўзланган мақсад ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, ҳам битта тадбиркорни сақлаб қолиш. Мана шу мутаносиблик принципи, мана шу мақсадга эришиш учун етарли бўлган чора ҳисобланади.

    Яна бир мисол, фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор. Амалдаги қонунчилигимизга кўра, банк қарздорни судга беради. Лекин, бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион сўмга нисбатан берилади. Суд аризани кўриб чиқиб, қарздордан 10 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича қарор қабул қилади. 3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион давлат божини қандай тўлайди? Бу мисолдан кўриш мумкинки, суд қўллаган ҳуқуқий таъсир чораси мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб эмас.

    Фото: “Дарё”

    Шу нуқтаи назардан ушбу қоида давлат идораларининг ўз вазифаларини инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга оширишга ҳамда инсонга қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари кўзланган қонуний мақсадга эришиш учун мос ва етарли бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

    Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари чекланишига йўл қўйилмайди. Яъни фуқароларнинг яшаш ҳуқуқи, шахсий қадр-қимматини муҳофаза этиш, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи, виждон эркинлиги ва эътиқод эркинлиги каби ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас.

    Айни пайтда фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмаслиги шартлигига оид умуминсоний қоида сақланиб қолади.

    Мазкур моддага қўшилган яна бир нормада инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши қайд этилган. Ушбу норма билан давлат идораси ва ташкилотларининг бирламчи ва устувор мақсади — бу, аввало фуқаро, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат бўлиши, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя акс эттирилмоқда.

    Бундан ташқари, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиш ҳамда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги кераклиги кафолатланмоқда.

    Эндиликда инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади. Яъни инсонлар давлат органига мурожаат қилса-ю, бироқ унинг ишига тегишли қонунчиликда қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар бўлганда иш қандай ҳал этилиши керак. Масалан, давлат ва фуқаро ўртасида қайсидир масалада келишмовчилик юз берди. Агар ушбу масала бўйича қонунчиликда қандайдир ноаниқлик бўлса ёки ишни давлат фойдасига ҳам, фуқаро фойдасига ҳам ҳал қилиш имконияти бор бўлса, албатта фуқаро фойдасига ён босилади.

    Зеро давлат ва фуқаро бир-бири олдида масъул бўлмаса кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Фуқаролар ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажарса, қудратли давлат барпо этилади, ўз навбатида давлат мажбуриятларини тўлиқ бажарса аҳоли фаровон яшайди, халқ рози бўлади.

    Мазкур норма билан биринчидан, қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш ва уни амалда қўллашда, иккинчидан, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини ташкил этишда инсон ҳуқуқлари мазмун-моҳиятига устуворлик бериш Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда. Бундан ташқари, Конституциямизга ҳар қандай вазиятда дастлаб халқни айбдор деб ҳисоблашга оид эскича қарашларни парчалайдиган янги норма киритилмоқда. Яъни эндиликда давлат билан юзага келган қонунчиликдаги зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилинади, “ишимни менинг фойдамга ҳал этиб беринглар”, деб талаб қилиш имкониятини яратилади.

    Ушбу норманинг киритилиши — сўнгги йилларда илгари сурилган инсон қадрини эъзозлаш принципларига тўла мос келади. Қонунчиликда ечими топилмаган ҳар қандай масала фуқаро фойдасига ҳал этилиши тарихий қадамдир.

    24.03.2023, 21:49   Изоҳ (0)   3583
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик онкологлар Россияда клиник ординатура йўналиши бўйича бепул таҳсил олади

    24.03.2023, 21:40

    Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди

    24.03.2023, 21:10

    “Судда прокурор доим устунликка эга, унинг айтгани бўлар, адвокат ҳаракати эса самарасиз чиқарди” — адвокат адвокатура мақомининг оширилиши ҳақида

    24.03.2023, 21:05

    Ўзбекистон аҳолиси йирик корхоналар акцияларини сотиб олиши мумкин бўлади

    24.03.2023, 19:47

    Миграция агентлиги фуқароларни пул эвазига Японияга жўнатаётган тил марказларидан огоҳлантирди 

    24.03.2023, 19:33

    Самарқандда олтин қазиб олишга шароит қилиб бериш учун 1300 доллар олган шахс ушланди 

    24.03.2023, 19:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.