• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон Финляндиянинг НАТОга киришига “яшил чироқ” ёқди

    Туркия Финляндиянинг НАТОга аризасини тасдиқлаш жараёнини бошлади. Бу масала Туркия парламентида кўриб чиқилади, деб маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон. У Анқара ҳар доим НАТОнинг “очиқ эшиклар” сиёсатини қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлади.

    Фото: Anadolu

    Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Финляндия Анқаранинг хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш бўйича “самимий ва аниқ қадамларни” ташлаган.

    “НАТОга аъзолик аризаларини алоҳида-алоҳида кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Финляндия террорчилар акцияларидан ҳоли экани сабабли қабул қилинди, Швеция ҳақида бундай деб бўлмайди”, — деди Эрдўғон Анқарада финляндиялик ҳамкасби Саули Ниинисте билан қўшма матбуот анжуманида. 

    Эрдўғон Финляндиянинг НАТОга кириши ҳақидаги аризаси Туркияда май ойида бўладиган сайловлар олдидан парламент томонидан маъқулланишига умид билдирди. “Ишончим комилки, Финляндия НАТО сафида глобал хавфсизлик ва барқарорликка катта ҳисса қўшади”, — деди у.

    Сиёсатчи, шунингдек, Туркия Анқаранинг Европа Иттифоқига тўлақонли аъзоликка номзодини қўллаб-қувватлаш масаласида Финляндия позициясини муҳим деб билишини таъкидлади.

    Туркия президенти Швециянинг алянсга қўшилиш ҳақидаги аризасига тўхталар экан, Стокгольм билан НАТОга ариза бериш бўйича музокаралар алянс тамойиллари нуқтаи назаридан ва Анқаранинг терроризмга қарши кураш мавзусига муносабатини ҳисобга олган ҳолда давом этишини айтди.

    “Анқара Стокгольмга 120 нафар террорчи рўйхатини топширган. Бу жиноятчилар Туркияга экстрадиция қилинмасдан туриб, НАТОга аъзолик аризасига ижобий муносабат бўлиши мумкин эмас. Терроризмга қарши кураш масаласи — Туркия учун ъқизил чизиқъ. Анқаранинг Стокгольм аризасига муносабатини Швеция томонидан ташланадиган аниқ қадамлар белгилайди”, — деб тушунтирди Эрдўғон.

    Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун биргаликда ариза берган

    2022 йилнинг май ойида Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун расмий ариза топширган эди. Бунгача ҳар икки давлат ҳарбий бетарафлик сиёсатига амал қилган. Алянсга қўшилиш учун ариза бериш тўғрисидаги қарор Россиянинг Украинадаги босқини фонида қабул қилинган.

    Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиши учун алянснинг барча аъзолари уларнинг аризаларини қўллаб-қувватлашлари керак. Иттифоқнинг 30 аъзосидан фақат Венгрия ва Туркия аризаларни ратификация қилмаган. Анқара айни пайтда икки давлатга ўз ҳудудидаги курд гуруҳларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш талабини илгари сурди. Туркия расмийлари, шунингдек, Швециядан “террорчиликда гумонланувчиларни” Анқарага экстрадиция қилишни талаб қилди. Кейинчалик Туркия Швеция бу талабларни бажармаганини бир неча бор таъкидлади.

    Уч давлат ўртасидаги музокаралар январь ойида Стокгольмда Қуръонни ёқиш акциясидан сўнг Анқара томонидан тўхтатилган эди. 9 март куни музокаралар қайта бошланди.

    18.03.2023, 14:13   Изоҳ (0)   8941
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп президентлик даврида хорижий мамлакатлар етакчиларидан олган юзлаб қимматбаҳо совғаларни яширганликда айбланмоқда

    18.03.2023, 12:40

    Украина Россия билан ракета комплекслари бўйича имзоланган келишувдан чиқди

    18.03.2023, 11:10

    Байден Халқаро жиноий суднинг Путинни ҳибсга олишга ордер бериш қарорини асосли деб атади

    18.03.2023, 10:49

    Россия Қозоғистондан санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам сўрамоқда — Reuters

    18.03.2023, 00:05

    Путинни ҳибсга олиш учун ордер. Бу нимани англатади?

    17.03.2023, 22:55

    “Дарё кундалиги”да 17 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    17.03.2023, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.