• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путинни ҳибсга олиш учун ордер. Бу нимани англатади?

    Нидерландиядаги Халқаро жиноят суди (ХЖС) геноцид, уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва босқинчилик жиноятлари учун жавобгар шахсларни жавобгарликка тортиш билан шуғулланади. Бугунги кунда ушбу жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётганлар орасида Россия президенти Владимир Путин ҳам бор.

    Фото: AP Photo

    Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан Россия ҳудудига аҳолини (болаларни) ноқонуний кўчириш каби ҳарбий жиноятлар учун жавобгар экани айтилмоқда. Халқаро жиноят судининг ҳибсга олиш ҳақидаги ордери Путиннинг ҳаракатланиш эркинлигини расман чеклайди. ХЖСга аъзо бўлган ва унинг юрисдиксиясини қабул қилган 123 та давлат Владимир Путин уларнинг ҳудудига кириши биланоқ уни ҳибсга олиши талаб қилинади. Бундай давлатлар қуйидаги хаританинг яшил рангида кўрсатилган:

    Халқаро жиноий судда сиртдан суд жараёни амалга ошириш мумкин эмас: судланувчига фақат экстрадиция қилинган тақдирдагина ҳукм чиқарилиши мумкин. Яъни, Путиннинг иши судда кўриб чиқилиши учун у шахсан Гаагада бўлиши керак, бунинг эҳтимоли жуда паст экани айтилмоқда. Копенгаген университети халқаро ҳуқуқ профессори Кевин Жон Хеллер Путинни ҳибсга олиш эҳтимолини қуйидагича баҳолайди:

    “Россия президентини ҳибсга олиш ордери юқори даражадаги муҳим воқеа. Ҳар куни амалдаги давлат раҳбари халқаро суд томонидан айбланавермайди. Лекин Путиннинг яқин келажакда ҳибсга олиниши истиқболлари ниҳоятда кам”, — деди у

    Украина ҳисоб-китобларига кўра, Россия 16 мингдан ортиқ болани мамлакатдан олиб чиқиб кетган. Ҳибсга олиш тўғрисидаги ордер Халқаро Гаага суди учун муҳим қадамдир. Мутахассислар Владимир Путинни судлаш учун ХЖС ҳақиқий имкониятга эга бўлишига шубҳа қилмоқда. 

    Шунга ўхшаш энг машхур ишлардан бири оммавий қотилликда айбланган Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Баширга қарши ишдир. Ал-Баширни ҳибсга олиш учун ордер Халқаро Гаага суди томонидан ўн йилдан кўпроқ вақт олдин чиқарилган. 2020 йилда, президент ҳокимиятдан ағдарилганидан бир йил ўтиб, Судан ҳукумати уни экстрадиция қилишга рози бўлган. Аммо ҳозиргача бу амалга ошмаган. Ҳозирча Умар ал-Башир ўз ватанида 1989 йилги давлат тўнтариши учун судланмоқда. Собиқ президент ҳозир 78 ёшда. 

    Мутахассисларнинг фикрича, Россияда амалдаги тузум кучли экан, юқори мартабали амалдорларга ҳукм чиқаришнинг иложи йўқ. Россия президенти Гаагадаги Халқаро суд ҳибсга олиш ордер берган тўртинчи давлат раҳбаридир. Путингача уч давлат раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер берилган (улардан бири юқорида келтириб ўтилди):

    • Ливия президенти Муаммар Каддафи. Уни ҳибсга олиш учун ордер 2011 йилда чиқарилган. У оммавий норозилик намойишларини бостириш операцияси давомида инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланган. Каддафи суд жараёнини кўришгача яшамаган, уни исёнчилар ўлдирган.
    • Кот-д'Ивуар президенти Лоран Гбагбо. 2011 йилда у сайловларда ютқазган, бункерга яширинган, аммо ҳужумдан кейин ҳибсга олиниб, Гаагага олиб кетилган. Гбагбо ҳокимиятни сақлаб қолиш мақсадида содир этилган инсониятга қарши жиноятларда айбланган. 2019 йилда у оқланган.

    Халқаро жиноят суди томонидан ҳукм қилинганлар орасида энг машҳурлари қуйидагилар: 

    • Конго демократик республикасидан Томас Лубанга Дило, фаол қуролли милиция асосчиси. 2012 йилда у аскар болаларни ёллаш ва улардан фойдаланишда айбланиб,14 йилга қамалган.
    • Конго демократик республикасидан қурол сотувчиси Жермен Катанга 2014 йилда уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларга ёрдам бергани учун 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
    • Жан-Пьер Бемба (Конго собиқ вице-президенти) 2016 йилда уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун 18 йилга озодликдан маҳрум этилган.
    • Малилик жиҳодчи Аҳмад Ал Фақий ал Маҳди 2016 йилда Халқаро Суд томонидан жаҳон мероси объектларини вайрон қилгани учун тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
    17.03.2023, 22:55   Изоҳ (0)   34074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу судни тан олмаймиз”. Кремль Гаага суди Украинага босқин сабаб Россия устидан иш қўзғатмоқчилиги ҳақида

    14.03.2023, 16:43

    Россия ТИВ Халқаро Гаага судининг Путинни ҳибсга олиш ордерига муносабат билдирди

    17.03.2023, 21:09

    “Дарё кундалиги”да 17 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    17.03.2023, 22:09

    Халқаро Гаага суди Путинни ҳибсга олишга ордер берди

    17.03.2023, 20:37

    Тожикистон Афғонистон билан чегарада янги ҳарбий полигон қуради

    17.03.2023, 20:25

    Ноёб астрономик ҳодиса: Сайёралар паради кузатиладиган сана маълум қилинди 

    17.03.2023, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.