Яманда дунёнинг энг кекса одам экани айтилаётган Али Антер пешонасидаги шохларни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди, деб хабар бермоқда The Sun.
Нашрнинг ёзишича, Али операция пайтида олинган тасвирлар эълон қилинганидан уч кун ўтиб вафот этган — уларда шифокор шохларни қизғиш асбоб билан кесиб ташлашга урингани кўринган.
Марҳумни таниганларнинг айтишича, шохлар Али 100 ёшдан ўтганидан кейин пайдо бўлган. Улар, шунингдек, Али кексаликдан жисмоний ва руҳий саломатлиги ёмонлашгани сабаб вафот этганини айтмоқда. Уларнинг фикрича, нопрофессионал ампутация унинг ўлимини тезлаштирган бўлиши мумкин.
Расмий равишда Али Антернинг ёши тан олинмаган. Баъзи маълумотларга кўра, у 140 ёшда. Ҳозир энг кекса одам венесуэлалик Хуан Висенте Перес. У 113 ёшда.
Изоҳ (0)