Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Умид Жумагалдиев 17 март куни вафот этди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 17 март куни туман Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Умид Жумагалдиев бахтсиз воқеа оқибатида вафот этди. У 2021 йилда туман ҳокими ўринбосари этиб тайинланган.
Умид Жумагалдиев 1990 йилда Гурлан тумани Хазорасп қишлоғида туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. Унинг 3 нафар вояга етмаган фарзанди бор.
“Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги жамоаси Умиджон Жумагалдиевнинг бевақт вафоти муносабати билан яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Унинг ёрқин хотираси қалбларимизда сақланиб қолади”, дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)